Гарри Поттер ҳақидаги янги китоб июлда сотувга чиқади

Гарри Поттер ҳақидаги янги китоб 2016 йилнинг 31 июлида сотувга чиқади, деб хабарбермоқда Just Jared нашри. Китоб "Гарри Поттер ва ланъатланган бола: I ва II қисм" деб номланади.

Китобнинг чиқиши унинг муаллифи Жоан Роулинг ҳамда Жек Торн ва Жон Тиффани томонидан ўйлаб топилган шу номли спектакль премьерасига тўғри келади. Спектакль Лондонда намойиш қилинади.

Аввалроқ "Гарри Поттер ва ланъатланган бола" пьесаси Поттер ҳақидаги китобларнинг 8-қисми бўлиши эълон қилинганди. Китобдаги воқеалар охирги китобнинг финалидан 19 йилдан кейин юз беради, унинг бош қаҳрамонлари Поттер ва унинг кичик ўғли бўлади.


Комментарии (0) | Добавить: 11.02.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]