У нас есть только
оригинальные песни

Garvard universiteti vaqtinchalik ishlamaydi

calendar 21.11.2015
1381

16 ноябрь куни АҚШнинг Гарвард университетига бомба ўрнатилганлиги  ҳақидаги хабардан сўнг бинода фавқулотда ҳолат эълон қилинди ва одамлар бошқа жойга кўчириб ўтказилди.

   Хабар берилишича, ҳозирда университет илмий марказининг Сивер номли бўлимида портловчи моддаларни излаш ишлари олиб борилмоқда. Бу қидирувга махсус мутахассислар жалб этилган. Uznayvse интернет нашрининг хабар беришича,  ҳалигача хеч қандай бомба топилгани йўқ. Бундай қўрқитиш кимга керак бўлгани эса номаълум.

   Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Санк-Петербургдаги йирик савдо марказига, ундан бироз аввал Москвадаги “Космос” меҳмонхонасига ҳам худди шундай таҳдид қилинган.

Яндекс.Метрика