У нас есть только
оригинальные песни

Германия Франция устидан кирик ҳисобдаги ғалабага эришди ва ярим финалга чиқди

calendar 04.07.2014
2210


Жаҳон чемпионати мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган Франция ҳамда Германия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, Германия термасининг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ, немислар терретириал устунликни ўз қўлларига олишди. Французлар эса, эҳтиёкорлик билан қарши ҳужумда ўз имкониятларини изладилар. Бироқ, биринчи бўлимнинг 13-дақиқасида Тони Кроос, радиобошқарувли тўпнинг узатилишидан сўнг, Маттс Хуммельсли боши билан уни дарвозанинг юқори бурчагига жойлаб қўйди – 0:1. Франция терма аъзлари шундан сўнг, очиқроқ ўйин намойиш эта бошлашди. Вақти-вақти билан Антуан Гризманн оффсайд ҳолатидан қочиб кутилиб, Нойер дарвозаси томон хавф солиб турди. Вальбуэнада ҳам дарвозани ишғол қилиш учун қулай вазият бўлди, бироқ, Нойер ажойиб ҳаракатлари билан тўпни қайтарди.

Иккинчи бўлимда эса французлар майдон марказидаги ташаббусни ўз қўлларига олишди. Натижада, немисларнинг дарвозаси томон тез-тез хавфли вазиятлар пайдо бўла бошлади. Биро, хуммельс ва унинг шериклари дарвоза даҳлсиз қолишини таъминлаб келишди. Дешам шогирдлари кўпгина вазиятларда тўпни жарима майдонига дадил олиб киришди, аммо, ҳар сафар ҳал қилувчи зарба етишмади. Учрашув охирига қадар, Хуммельснинг киритган голи ягона бўлиб қолди ва Германияни ЖЧ-2014нинг ярим финалига босқичига олиб чиқди.


Яндекс.Метрика