У нас есть только
оригинальные песни

Германия ҳукумати оғир беморларнинг наша чекишига рухсат берди

calendar 06.05.2016
958

Германия ҳукумати тиббиёт нуқтайи назаридан наша чекишни қонунийлаштиромоқда. Ушбу қонун келаси йилдан кучга киради. Бу ҳақда Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосланиб CNN хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, касаллиги ўта оғир бўлган беморларга шифокорлар даво чораси сифатида бошқа чора топа олмаган вақтдагина нашани истеъмол қилишга рухсат берилади. Тахмин қилинишича, бундай даво усулига кетадиган сарф-харажатлар суғурта компаниялари томонидан қоплаб берилади.
 
Гиёҳвандликка қарши кураш ташкилоти вакили Марлен Мортлернинг таъкидлашича, “Даволанишнинг бундай усули безарар эмас. Беморга оз миқдорда бўлса ҳам гиёҳванд моддани чекишга рухсат беришдан аввал унинг ҳолатини яхшилаб ўрганиш ва беморни жиддий назоратга олиш шарт”.
 
Айтиш лозимки, АҚШнинг баъзи штатларида тиббий мақсадларда нашадан даволовчи восита сифатида фойдаланишга рухсат этилган. Қаловерса, Италия, Чехия, Португалия каби мамлакатларда ҳам нашадан дори воситаси сифатида фойдаланилади.
 
Германия ҳукуматининг бу қарори гиёҳвандлар сонининг камайишига эмас, балки кўпайишига сабаб бўлмаса бўлгани. 

Яндекс.Метрика