Гиннеснинг энг антиқа рекордлари

Бугунги кунда инсонларни ғайритабий ва бажариш ўта мушкул бўлган машғулотларни бажаришганда Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олиши одат тусига айланган. Ҳар йили Гиннеснинг рекордлар китобига эллик мингтага яқин мурожаат келиб тушади.  Шулар ичидан 6 мингтасигина тасдиқдан ўтиб, китобга киритилади. Бу ҳам қайсидир маънода жуда кўп.

Гиннеснинг рекордлар китоби 1995 йилда ташкил этилган бўлиб, ғайритабий ҳолатларга бегона эмас.

Мана шу ўтган йигирма йилда инсонлар ўзларининг ғайритабий ишлари билан энг яхшилар қаторида бўлиш учун ҳаракат қилиб келмоқда. Ушбу рекордларни кўпи янгидан қайд этилса, яна кўпчилиги натижаларни яхшилашади. Улар ичида антиқа бўлган рекордлар ҳам жой олган. Масалан, ёстиқлар билан жанг ва сув ичиш учун ишлатиладиган найчаларни катта миқдорда оғизга солиш каби ғайриоддий рекордлар шулар жумласидан.

Xabardor.uz сайти ҳам қуйида 25 та Гиннеснинг энг антиқа рекордлари билан таништиради.

25. Сонлар ёрдамида тарвузни  

Сонлар ёрдамида 3 та тарвузни парчалаш учун 14,65 сония вақт талаб этилган. Ушбу рекордни 2014 йил 26 июнь куни киевлик Ольга Ляшук Италиянинг Mediaset Studios телеканалида ўрнатган.

24.  Оғизга кўп миқдорда сув ичиш найларини солиш

2009 йилнинг 6 августи Баварияда “Mark ‘n’ Simon Show” телешоусида Саймон Элмор оғзига 400 дона сув ичиш учун ишлатиладиган найчаларни 10 сонияда солиб ушбу рекордни ўрнатган.

23. Энг катта “ёстиқлар жанги”

2015 йилнинг 21 июлида “My Pillow” компанияси томонидан АҚШнинг Сент-Поле шаҳрида катта “ёстиқлар жанги” ташкил этилиб, унда 6.261 нафар одам қатнашган.

22. Виртуал дафн

2005 йилнинг октябрь ойида хитойлик ўсмир Snowly ники остида уч кун давомида (MMORPG) “World of Warcraft” онлайн-ўйинини тинимсиз ўйнаб кучли чарчоқ туфайли вафот этади. Дунёнинг турли минтақасидаги 100 зиёд ушбу онлайн-ўйин иштирокчиси ўйин ичида марҳумнинг дафн маросими ўтказишган.

21. Оёқлар ёрдамида энг узоққа отилган камон ўқи

Камондан оёқлар ёрдамида энг узоққа отилган ўқ 2013 йилнинг 20 июнида АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида тасвирга олинган  «Guinness World Records Unleashed» кўрсатувида 29 ёшли Нэнси Зифкер томонидан 6,09 метрга отилиб, қайд этилган.

20. Бурун ёрдамида оғизга отилган зефир

Бурун ёрдамида энг узоққа отилиб, оғиз билан тутиб олинган зефир 5,46 метрни ташкил этади.  Ушбу рекордни 2012 йил 2 июль куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида «Guinness World Records Gone Wild!» кўрсатувида Прадо Полом бурнудан зефирни отиб юборганда Софией Рохас қойилмақом тарзда оғиз билан илиб олган.

19. Энг бадавлат мушук

1988 йилда Бен Ри ўлимидан сўнг ўзининг 12,5 млн. долларлик меросини Блэк лақабли мушугига мерос қилиб қолдиради.

Антиқа буюмларни йиғиш билан шуғулланган миллионер мол-мулкини  қариндошларига бўлиб беришдан воз кечиб, катта миқдордаги пулини учта хайрия жамоат фондига ўлимидан сўнг мушугини боқиш ва парваришлаш шарти билан мерос қилиб қолдирган.

18. Бир дақиқа ичида бош ёрдамида уриб синдирилган унитазлар

2007 йил 1 сентябрь куни Германияда Кевин Шелли томонидан 1 дақиқа ичида бош ёрдамида 46 та тахта унитаз уриб синдирилиб, рекорд ўрнатилди.

17. Бир дақиқа ичида юзга қистирилган қистиргичлар

2012 йил 27 декабрь куни Италиянинг Пьольтелло шаҳрида Сильвио Саббой  бир дақиқа ичида 51 дона қистиргични қистириб рекорд ўрнатган.

16. Битта қўлдаги энг узун тирноқлар

Дунёдаги энг узун бир қўлдаги тирноқларнинг узунлиги 909,6 сантиметр бўлиб, Шридхару Чиллалуга тегишлидир. 2014 йил 17 ноябрь куни Пуна шаҳрида ўнг қўлининг тирноқлари узунлиги буйича у шу рекорд соҳибасига айланаган.

15. Сабзавотлар кастюмидаги марафон

Ушбу рекордни 2012 йилнинг 22 апрелида Лондон шаҳрида ўтказилган  Virgin London Marathon марафонида сабзи либоси билан қатнашиб, 2 соат-у, 59 дақиқа, 33 сонияда босиб ўтган Эдвард Ламли томонидан қайт этилган.

14. Энг кўп одамлар томонидан пиширилган қуймоқлар 

2012 йилнинг 15 февраль кунида Шиффилд шаҳридаги Шиффилд университетида 890 киши томонидан  товаларда қуймоқ пиширилиб, рекорд қайт этилган.

Ушбу тадбирда 1500 мингдан ортиқ одам қатнашиш истагини билдирган бўлса, уларнинг 930 нафари қатнашади. Бироқ рекордни амалга ошириш чоғида 890 кишигина товадаги қуймоқларни тўғри ва тушиб кетмасдан пиширади.

13. Тиш ювиш пастасидан ташкил топган энг катта коллекция

Тиш ювиш пастаси идишларидан ташкил топган энг катта коллекция АҚШнинг Алфарета шаҳрида истиқомат қилувчи Вэлу Колпаковуга тегишли. Ушбу рекорд 2012 йилнинг 15 июнида ўрнатилган.

Коллекцияда  Япония, Корея, Хитой, Ҳиндистон, Россия сингари давлатларда  ва АҚШда ишлаб чиқилган тиш ювиш пасталари идишларининг 2037 хил турини кўриш мумкин.

12. Юзда осилиб турган қошиқлар

2013 йилнинг 28 сентябрда Сербиянинг Стубица шаҳрида Далибором Ябланович юзига 31 дона қошиқни ёпиштириб рекорд қайт этган.

11. 3 дақиқа ичида вертолёт ёрдамида очилган пиволар

Ушбу рекорд 2015 йилнинг 10 декабрь куни Хитойнинг Венченг шаҳрида «Guinness World Records Special» кўрсатувида Чжао Янг томонидан 3 дақиқа ичида 6 дона пивони очиш билан ўрнатилган.

10. Халқаро ботқоқ триатлони мусобақасида ниқоб ва найча ёрдамидаги энг яхши натижа   

2010 йил 11 июлда Британиянинг Ллануртид Уэльс шаҳрида ўтказилган мусобақада Дэниел Бент 2 соат 23 дақиқа-ю, 24 сонияда масофани босиб ўтиб, рекорд ўрнатган.

9. Сақичдан шиширилган энг катта шар

Сақичдан шиширилган энг катта шар 2004 йил 24 апрель куни Чад Фелл томонидан амалга оширилган бўлиб, у ушбу рекордни қўлларини теккизмасдан туриб, 50,8 см. катталикда шарни шишириб ўрнатган.

8. Пингвинг кийимини кийиб олган энг катта оламон

Пингвинг киймини кийиб олган одамларнинг энг катта жамоаси 624 киши бўлган. Ушбу ҳолат 2015 йилнинг 12 ноябрь куни Лондондаги The Scoop at More London амфитеатрида Richard House томошаси  қуйилаётган маҳал содир бўлган.

7. Зинадан боши билан чиққан одам

Зинадан оёқлар ўрнига боши билан чиқиш бу бошни ишлатиш, деган иборага қанчалик тўғри келишини Хитойнинг Цзянинь  шаҳрида CCTV телеканали томонидан суратга олинган «Guinness World Records Special» кўрсатувида Ли Лонглонг томонидан 36 та кичик зиналарга чиқиш орқали рекорд қўйиб, исботланган.

6. Қулоқлар ёрдамида кўтарилган юк

Қулоқлар ёрдамида кўтарилган юкнинг оғирлиги ҳозирча 14,9 кг.ни ташкил этиб, ушбу рекорд британиялик Жонни Стрейнж томонидан 2013 йилнинг 12 октябрда ўрнатилган.

5. Кўзлари олмадек гўзал

Туркиялик Ким Гудман кўзларини жойидан олмадек чиқариши мумкин. У 2007 йилнинг 2 ноябрь куни кўзини жойидан 12 мм.га чиқазиб рекорд қўйган.

4. Инсон соқоли ёрдамида кўтарилган энг оғир юк

Ўзининг соқоллари ёрдамида Антанас Контримас 63,8 килограммни кўтариб рекорд ўрнатган. Рекорд 2013 йил 26 июнда Туркиянинг Истамбул шаҳрида «Rekorlar Dunyasi»  номли кўрсатув пайтида ўрнатилган.

3. Бир дақиқа ичида оёққа кийилган энг кўп пайпоқ

2015 йилнинг 14 июнь куни Словакиянинг Пухов шаҳрида Павол Дурдику томонидан бир дақиқа ичида 48 та пайпоқ кийилиб, рекорд ўрнатилган.

2. Нўхатни пуфлаб узоққа юбориш

Нўхатни пуфлаб узоққа юбориш  2014 йилнинг 12 июль куни Германиянинг Аугсбурге шаҳрида Андре Ортольф томонидан амалга оширган. У нўхатни 7,51 метрга пуфлаб “учириб” юборган.

1.  Бир дақиқа ичида электродрелда энг кўп айланган шоввоз

 

2008 йил 23 декабрь санаси Испаниянинг Мадрид шаҳрида хитойлик йигит электродрелга  осилиб, 148 марта айланган.


Комментарии (0) | Добавить: 12.04.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Organizmni tozalashga yordam beruvchi mahsulotlar nomi ma`lum qilindi
Ofis xodimlari uchun oddiy mashqlar to‘plami
Ertalabki shoshma-shosharlikni yengishning 9 ta yo‘li
Ramazon oyida to'g'ri taomlanish uchun foydali maslahatlar
TOP-7: Eng qimmatbaho mobil telefonlar
Samsung allaqachon «Star» nomli Galaxy S9 ustida ish boshlagan
Joriy yil uchun zakot, fitr sadaqa va fidya miqdori belgilandi
Tvorog insult va infarktning oldini olishda foydali
Internet orqali mahsulot xarid qilishda ehtiyot bo'ling
Markaziy bank boshqaruvi kimga o'tdi?
Usmonov Navalniyga qarshi: Shovqin kuchaymoqda
Ronalduga ancha ko'proq muddatga qamoq jazosi tahdid solmoqda
Sizga yoqmagan odamlar bilan qanday ishlash kerak?
Rossiyaning 200 va 2000 rubllik yangi banknotalari chiqariladigan sana ma`lum qilindi
Forbes: Rossiyaning eng badavlat merosxo'rlari reytingi
Jizzaxda “Barkamol avlod-2017” sport musobaqalariga start berildi
Uyqusizlikdan qutulishning 5 usuli
Uyda muzdekkina yaxna choy tayyorlaymiz
Mail.ru Group yangi messenjerni ishga tushirdi
Farrux Zokirov: Botir akam — ijodiy vijdonim
Tailand poytaxti kuchli jala tufayli suv ostida qoldi
Shavkat Mirziyoyev Shayxontohur tumaniga tashrif buyuradi
Xorazmda “Paynet” shoxobchasini “tozalab” ketgan yigitlar ushlandi
Chilonzorda Magnit supermarketi ochildi
So'ngi qo'ng'iroq! Salom yangi hayot! Bitiruvchi-2017
«Axborot», «Davr» va «Poytaxt» informatsion dasturlari yopiladi
Toshkent moliya institutiga yangi rektor tayinlandi
Yakka tadbirkorlar plastik kartalardan Click tizimi orqali to'lovlarni amalga oshirishi mumkin
Qog'oz shaklidagi mehnat daftarchalari berilishi to'xtatiladi
Messi ortidan Ronalduga ham qamoq jazosi tahdid solmoqda