GM Uzbekistan икки янги транспорт воситалари ишлаб чиқаришни ўзлаштиради


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Абдуғаниевичнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида 2015 йилнинг 26 май куни Сеул шаҳрида Ўзбекистон-Корея бизнес форуми бўлиб ўтди."GM Korea" компанияси президенти Сержио Роча ўз нутқида автомобилсозлик соҳасидаги ҳамкорликнинг замонавий ҳолати ва истиқболларига тўхталди."Бугун Ўзбекистонда замонавий автомобиллар, тежамкор двигателлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича учта тўлақонли, юқори технологиялар билан жиҳозланган завод ташкил этилган. Биз дунёниниг бошқа мамлакатларида иккита русумдан кўп автомобил ишлаб чиқармаймиз, аммо Ўзбекистонда 9та глобал моделларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Компания иккита янги глобал автомобил моделларини ўзлаштириш, " ДжиЭм Пауртрейн" корхонаси негизида янада кучли автомобил двигателларини ишлаб чиқариш, Ўзбекистондаги автомобил эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи 10дан ортиқ корхоналарни "General Motors" компаниясининг глобал етказиб бериш тармоғига киритиш, автомобил узеллари, эҳтиёт қисмлар, трансмиссиялар, аморизаторлар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича қувватларни ишга туширишни режалаштирмоқда", дейди Сержио Рочо.У айни кунда Ўзбекистон Жанубий Корея учун стратегик индустриал шериклигини ва бу ҳамкорликнинг сермаҳсул ҳамда ўзаро манфаатли тарзда ривожланиши учун зарур чоралар кўрилишини қайд этиб ўтди.

Комментарии (6) | Добавить: 27.05.2015
6. UmiDJonS (31.05.2015 01:14)
Gap yo
5. jim (30.05.2015 20:23)
Admin yegiliklar u4un raxmat GM UZB DAN yegiliklar kutib qolamiz (y)
4. zzislomzz (28.05.2015 22:53)
Bu yutuqlar bilan faxirlanishimiz kerak uncha buncha davlatlarda avtomobil ishlab chiqaradigon zavod yo'q UZBEKISTONDA AVTOMOBIL ZAVODINI ISHGA TUSHURGANI UCHUN YURT BOSHIMIZ ISLOM KARIMOV ga MINNATDORCHILIK BILDIRAMIZ ILOYIM YURTBOSHIMIZNING UMRLARI UZOQ BO'LSIN
3. _-Elbek-_ (28.05.2015 07:45)
Ha judayam ajoyib, bu O'zbekistonga ko'p narsa beradi.
2. DavRick_717 (28.05.2015 01:51)
Ok
1. Zohida96 (27.05.2015 22:39)
Bu katta yutuq. Bunday keliwuvlar samarasida O'zbekiston yanada rivojlanib taraqqiy topadi. Buni albatta hamma xoxlaydi. Nima bo'sayam yurtimiz tinch. xalqimiz to'q. Yurtboshimiz omon bo'sinla.
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]