У нас есть только
оригинальные песни

GM Uzbekistan РФда биринчи чоракда 4,53 минг машина сотган

calendar 10.04.2016
899

GM Uzbekistan АЖ 2016 йил биринчи чорагида Россия автомобиль бозорида 4532 дона машина сотган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 фоизга кам демакдир. Европа бизнес уюшмасининг автомобилсозлар қўмитаси шу ҳақда маълум қилган.

2016 йил мартида GM Uzbekistan дилерлари томонидан 1677 дона машина сотилган, 2015 йил март ойи билан қиёслаганда, 5 фоиз кам натижа кўрсатилган. Бироқ, бу 2016 йил февраль ойи натижасидан 5,7 фоизга кўп демакдир.

Ҳисобот даври мобайнида, GM Uzbekistanнинг Россия автобозоридаги улуши 1,4 фоизни ташкил этиб, бу борада ўтган йилги кўрсаткич ўзгаришсиз қолган.

Биринчи чорак якунларига кўра, GM Uzbekistan АЖ автомобиллар савдоси бўйича 19 ўринни банд этди, деб хабар қилмоқда uzdaily.uz

Gentra модели 2016 йил январь-март ойларида энг кўп сотилган автомобиллар рўйхатида 3308 дона кўрсаткич билан 25 ўринни эгаллади. 2015 йилнинг шу даврида 3090 дона Gentra сотилган эди.

Яндекс.Метрика