У нас есть только
оригинальные песни

GM Uzbekistan завод фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритди

calendar 04.02.2016
2080

GM Uzbekistan автомобиль заводида ишлаб чиқариш тўхтатилгани ҳақидаги хап-сўзларни инкор қилди.

“Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда «GM Uzbekistan» автомобиль заводида ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилгани сабаблари кенг муҳокама қилинмоқда. Расман тасдиқланмаган турли маълумотларнинг пайдо бўлмаслиги учун шуни маълум қиламизки, заводда ишлаб чиқариш тўхтатилиши йиллик профилактика режаси ҳамда янги Т250 (Аvео) лойиҳаси бўйича конвеерни ишга тушириш билан боғлиқ”, - дейилади компания расмий сайтига жойлаштирилган хабарда.

Баёнотда келтиришича, кейинги ҳафтадан заводда тўлиқ иш жараёни бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг май ойидан GM Uzbekistan компанияси янги Chevrolet Aveo моделини ишлаб чиқара бошлайди. GM Uzbekistan 2015-2016 йилларда T250 платформасидаги автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишга 104.2 млн доллар маблағ ажратди. Ишлаб чиқариш қуввати эса йилига 73.6 минг автомобилни ташкил этади.

Яндекс.Метрика