У нас есть только
оригинальные песни

Go'zallik sirlari haqida nimalarni bilasiz?

calendar 10.12.2017
1781

Гўзаллик бу мавҳум тушунчадир. Уни ҳар ким турли ракурсларда кўради ва ҳис қилади. Бироқ, жамики инсоният учун аёл гўзаллик ва нафосат тимсоли ҳисобланади.
 
Мода оламининг машҳур юлдузи Коко Шанел шундай деган эди.”Бу дунёда хунук аёлнинг ўзи йўқ, шунчали хафсаласиз аёллар кўп”.
 
Дарҳақиқат, аёл гўзал ва латофатли бўлмоғи учун ўзига нисбатан озгина эътибор кифоядир. Бунинг учун улар нималарга аҳамият бериши лозим.
 
1.Ҳар қандай вазиятда ўзига бўлган кучли ишонч ва ички хотиржамлик. Доимо хуш кайфиятда юриш.
 
2. Қуйидаги фойдали маҳсулотлар(балиқ, қўй гўшти сабзи, карам, банан, кўк чой ҳамда зайтун ёғи) доимо аёлларнинг овқат ратционида бўлиши лозим. (Юқорида келтириб ўтилган маҳсулотлардан бири зайтун ёғи турк аёлларининг гўзаллик сири ҳисобланади. Уни деярли барча таомларга қўшиб истеъмол қилинса, аёлларнинг сочлари сержило ҳамда териси майин бўлади.)
 
3. Жозибали кўриниш учун кун давомида камида ўн маротаба ёқимли ўйлар ҳақида хаёл суриш. Миянгизда қанчалик яхши ўй- фикрлар кўп бўлса, ҳаракатларингиз ҳам шунга муносиб тарзда бўлади.
 
4. Тез-тез дўконларни айланиш ва ниманидир харид қилиш. Бу аёллар кайфиятининг “олтин калитидир”.
 
5.Оиласи, фарзандлари даврасида бўлиш ва ундан олинадиган руҳий қувват, аёл соғлиги ва латофати учун жуда муҳимдир.
 
Гўзаллик дунёни қутқаради дейишади. Аёлнинг гўзаллиги
ва оқилалиги оиласининг фаровонлиги ҳамда фарзанд тарбияси учун муҳим ҳисобланади.
 

Яндекс.Метрика