У нас есть только
оригинальные песни

Голливуд ҳақидаги сиз билмаган 10 та факт

calendar 26.04.2015
2589


Барчамиз Голливуд фильмларини севиб томоша қиламиз. Ундаги қизиқарли сценарийлар, режиссёрлар тасаввури ва актёрлар маҳорати бизни кўп пайтлардан буён ўзига ром этади. Қуйида Голливудга оид сиз эшитмаган 10 та факт келтирилган. Келинг, улар билан бирма-бир танишиб чиқамиз ва Голливуд фильмлари дунёси таассуротларига шўнғиймиз.

1. Бутун дунёга машҳур бўлган Голливуд белгиси 1923 йилда ўрнатилган. Бироқ дастлаб ушбу конструкция реклама мақсадида ўрнатилган ва ёзувнинг ўзи ҳам бошқача бўлган, у ерда  HOLLYWOODLAND деб ёзилган эди. Уни ўрнатишдан кўзланган мақсад Лос-Анжелесдаги янги турар-жой районларини реклама қилишдан иборат бўлган. Ёзувни максимум бир ярим йил давомида туриши мўлжалланган эди, аммо Голливудда киносаноат шу даражада ривожлана бошладики, уни қолдиришга қарор қилинди.


2. Голливудга Буюк Британиядан ташриф буюрган, кутилган муваффақият ва омма эътиборга эриша олмаган актриса Пег Энтуисл HOLLYWOOD белгисининг «Н» ҳарфидан сакраб, ҳаётини ўз жонига қасд қилиш билан якунлади.

3. Иккинчи жаҳон уруши даврида Оскар ҳайкалчалари гипсдан тайёрланган.

4. Баъзи ҳарфлар тушиб кета бошлагач,1978 йилда Хью Хефнер уч ой давом этган аукцион ўтказди. Натижада "O" ҳарфининг таъмирлаш ишларига Элис Купер, "L" ва "W" ҳарфларини қайта тиклашга эса  Пол Уильямс Жин Отри билан ҳамкорликда ҳомийлик қилишди .


5. 1960 йилда "Шон-шуҳрат хиёбони”да илк юлдузни ўрнатишган, унда Жоан Вудвард исми қайд этилган эди.

6. Умуман олганда "Шон-шуҳрат ҳиёбони”да 2600 га яқин юлдуз бор. Улар кино, театр, радио, овоз ёзиш ва телевидениенинг гуллаб-яшнашига улкан хиссаси учун тақдим этилган. Инсонлардан ташқари мультфильм қаҳрамонлари, шунингдек, компания ва биноларга ҳам юлдузлар ажратилган. Голливуд ҳиёбони мавжуд бўлган умумий вақт давомида тўртта юлдуз ўғирлаб кетилган.


7. Жин Отрининг юлдузи санъатнинг бешта йўналишига қўшган хиссаси учун "тақдим этилган” ягона юлдуздир.


8. 2000 йилдан бошлаб, Голливуд марказида уч минг кишига мўлжалланган улкан "Кодак" театри пайдо бўлди. Бино "Оскар" тақдимоти бўлиб ўтадиган доимий тақдирлаш жойига айланди.

9. Голливудда ҳатто мозорларда ҳам кино кўрсатилади. Hollywood Forever қабристонида ҳар йили ёзда "Cinespia" деб номланган кинофестиваль ўтказилади.  Унда янги фильм намойиш этилади. Уни Голливуд афсонасига айланган Рудольфо Валентино мавзолейида проекция қилинади.




10. Ҳозирда машҳур бўлган "голливудча жилмайиш” ибораси стоматолог Чарльз Пинкус томонидан ўйлаб топилган. У шундай усулни ўйлаб топдики, натижада актерлар экранда оппоқ тишлар билан пайдо бўла бошладилар, бу усул Hollywood Laminates деб аталган. Узининг юлдуз мижозларига Пинкус адгезив кукун ёрдамида махсус сопол ўрнатмаларни тақиб қўйган. Шифокор қабулига Ширли Темпл, Фред Астер, Элизабет Тейлор ва бошқа кўплаб машҳур инсонлар ташриф буюришган.

Ана шунақа. Барча буюк нарсалар ўзининг эсда қоларли тарихига эга.


Яндекс.Метрика