У нас есть только
оригинальные песни

Google қидирув тизимини профессионаллардек ишлатишнинг 10 та усули

calendar 03.10.2016
1925

Биз яшаётган ахборот асри ва интернет тезлигида исталган маълумотни топиш мумкин. Бир неча дақиқалар ичида ширин ва мазали пирогнинг рецепти билан танишиш ёки илмий маълумотлардан бохабар бўлиш мумкин. 

Бироқ аксарият ҳолларда керакли маълумотни айнан ўзини эмас, бошқа муқобилларини топиб, бизга кераклисини эса ундан белгилаймиз. Бунга эса узоқроқ вақт кетади.  

Қуйида керакли маълумотларни бир неча сонияда топиш имконини берувчи усулларни санаб ўтамиз.
  
1.  Бу ёки бошқаси
Баъзан кимдандир эшитган исм-шарифни ёки маълумотни тўғри эслаб қололмаймиз. Муаммо йўқ! Шунчаки бир неча вариантларни инглизча “ оr” ёки «|» белгиси билан киритинг. 
   
2.  Синонимлар бўйича қидирув
Қидирув тизимининг бу имконияти ҳам вақтингизни анча тежайди. Бир мавзуга доир маълумотлар ва шу мавзуга доир бошқа сайтларни тезда топишни истасангиз «~» белгисидан фойдаланинг.
Масалан, соғлом~овқатланиш, деб қидирув тугмасини боссангиз, у билан бирга соғлом овқатланишга доир тавсиялар, фойдали рецептлар ҳам чиқади.
 
3.  Сайт ичида қидирув
Баъзан бирон сайтда қизиқ маълумот ёки мақола ўқиймиз, бир муддат ўтганидан сўнг уни дўстларимиз билан бўлишишни истаймиз. 

Шундай пайтда сайт ичида қидирув сизга ёрдамга келади. Бунинг учун эса дастлаб сайт манзили ва сўнг бизга айнан керак бўлган ибора ёки сўзларни киритамиз.
 
4. “Юлдузча” кучи
Хотирамиз бизга панд бериб, севимли иборамиздаги бирор сўз ёки рақам ёдимиздан кўтарилганида  «*» белгиси ёрдам беради. Шунчаки, сўз бирикмасидаги эсингиздан чиқиб қолган сўз ўрнига уни қўйинг ва керакли натижага эга бўлинг. 

5. Иборанинг ярми эсдан чиққанда
Агар иборадаги бирорта сўз эмас, унинг ярми эсингиздан чиқан бўлсачи? Бунинг ҳам имкони бор! Биринчи ва охирги сўзни ёзинг уларнинг ўртасига AROUND(тушиб қолган сўзларнинг тахминий сони) Мисол учун, “Мен сизни AROUND(7)  эмас..”

6. Тарихий маълумотларни билиш
Баъзан бизга маълум тарихий муддат оралиғида рўй берган ҳодисалар ҳақидаги маълумотлар керак бўлиб қолади.  Мазкур маълумотларни топиш  учун асосий иборага тахминий йилларни орасига 3 нуқта билан ёзиб чиқинг.  Масалан, 1900-2000 йиллар оралиғида қандай илмий кашфиётлар қилинганини билиш учун уларнинг орасига 3 нуқта қўйиб қидирув тугмасини босиш керак. 

7. Ном ва манба бўйича қидирув
Мақола сарлавҳасидаги асосий сўзни тезда топиш учун — «intitle:» сўзини киритинг. Манбадаги бирор сўзни топиш учун эса — «inurl:» сўзини киритинг. 

8. Ўхшаш сайтлар
Агар бирор сайт сизга ёққан бўлса, худди шу сайтга ўхшаш муқобилларини ҳам топишингиз мумкин. Бунинг учун сайт манзилидан аввал  «related:» сўзини киритинг. 

 9. Бир бутун ибора
Сизга керакли иборани истаганингиздек топишнинг энг қулай усули. Бунинг учун сизга керакли сўз бирикмаси ёки иборани қўштирноққа олиб ёзинг. Бунда қидирув тизими сиз киритган иборани худди шундай кетма-кетликда топиб беради. 
 
10. Кераксиз терминлар
Бизга керакли маълумотлардаги кераксиз терминлардан халос бўлишнинг ҳам йўли бор! Шунчакки улардан олдин минус яъни чизиқча қўйинг. Масалан сизга қизиқарли китоблар рўйхати керак, бироқ сиз уларни сотиб олмоқчи эмассиз. Сотиб олиш сўзидан аввал минус белгисини қўйинг.

Яндекс.Метрика