У нас есть только
оригинальные песни

Google компанияси Apple ортидан ишлаб чиқарувчилар даромадини оширади

calendar 09.06.2016
793

Google компанияси Apple ортидан дастурлар ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик моделини ўзгартиришга қарор қилди. IT-гигант Apple’дан фарқли равишда, комиссияларни қўшимча шартларсиз камайтиради, деб ёзмоқда Re/code. 

Google дастурлар яратувчиларига фойдаланувчи томонидан йиллик обуна расмийлаштириладиган бўлса, дастурдан 85 фоиз даромадни тўлайди. Бунда корпорация Apple таклиф қилгандек мижозларни йил давомида ушлаб туришни талаб қилмайди. Комиссия фойдаланувчилик обунасини иккинчи йилга узайтирмасдан ҳам камайтирилади. 

Нашр маълумотларига кўра, Google баъзи кўнгилочар дастурлар яратувчилари билан янги моделни синовдан ўтказмоқда.

Google Play билан ишлашнинг янги қоидалари қачон кучга кириши маълум қилинмаяпти. 

Аввалроқ App Store дўконида йиллик обунани расмийлаштириш имконияти пайдо бўлиши маълум бўлганди.

Яндекс.Метрика