У нас есть только
оригинальные песни

Google россияликларнинг маълумотларини Россияда сақлашга рози бўлди

calendar 13.04.2015
1327

Google корпорацияси россияликларнинг шахсий маълумотларини Россия ҳудудида сақлашга рози бўлди, дея хабар бермоқда "РБК”.Тегишли ахборот Россия алоқа ва коммуникациялар вазирлигининг 2015 йил март ойида бўлиб ўтган мажлиси чоғида маълум бўлган.Нашр маълумотларига кўра, энди Google’нинг дата-центрлари "Ростелеком” ихтиёрида сақланади.Қайд этишларича, Google ускуналарни Россияга жойлаштириш бўйича шартномаларни имзолашни бошлаганига бир йилдан ошди.Аввалроқ, Россия ҳукумати Google’ни янада кўпроқ солиқ тўлашга мажбур қилмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди. Manba: kun.uz
Яндекс.Метрика