loading...

 

Google видеоқўнғироқ ва Skype аналогини ишга туширди

Google корпорацияси видеоқўнғироқлар учун Duo иловасининг ишга  тушгани ҳақида расман эълон қилди. Ушбу илова бир неча кун ичида iOS ва Android базалари қурилмаларига юклаб олиниши мумкин. Бу ҳақида компания сайтида маълум қилинди. 

Иловага кириш учун фақатгина мобиль телефон рақамини киритишнинг ўзи кифоя. Duo ёрдамида қўнғироқларни амалга ошириш учун ҳеч қандай қўшимча рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди. Шунингдек иловадан мобиль телефонларга қўнғироқ қилиш учун фойдаланиш мумкин. 

Google'да қўшимча қилинишича, Duo ҳаттоки сигнал заиф бўлганда ҳам ишлайди. Илова тезлик юқори бўлмаганда тасвир сифатини автоматик тарзда пасайтиради. Бундан ташқари, Duo яратувчилари Wi-Fi'дан 3G ёки LTE'га (ёки аксинча) ўтганда алоқа узилмаслигига ваъда беришмоқда.  

Duo'нинг ўзига хос хусусияти - Knock Knock функцияси. Унинг ёрдамида фойдаланувчи қўнғироқни қабул қилгунга қадар уни амалга ошираётган кишининг камерасидан тасвирни кўриши мумкин бўлади. 

Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, бу функция суҳбат бошлангунга қадар кайфиятни кўтариш имконини беради. Фойдаланувчилар ўз хоҳишларига кўра, Knock Knock функциясини созламадан ўчириб қўйишлари мумкин.


Комментарии (0) | Добавить: 16.08.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...