loading...

 

Grafik kalitni beshta urinishda buzish mumkin!

Android-смартфонлар соҳибларининг деярли 40 фоизи ўз қурилмаларини график калит орқали «қулфлаб» қўйишади. Хўш, бу усул қанчалик ишончли ўзи?

Ланкастер университети (Буюк Британия), Бат университети (Буюк Британия) ва Шимоли-ғарбий университет (Хитой) мутахассислари бу борада махсус тадқиқот ўтказишди. Натижада аниқланишича, график калит смартфонни бегона қўллардан тўлиқ ҳимоялай олмас экан, деб ёзади TechRadar.

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, бармоқ изи сканери, пароль ёки рақамли PIN-код смартфонни график калитдан кўра ишончлироқ муҳофаза қилар экан.

Агар ёвуз ниятли киши рўпарангизда ўтириб олиб, сизнинг ўз смартфонингизни блокдан чиқариш жараёнингизни видеога тушириб қўйса, кейин гаджетингизни қўлга киритиб олса, калитни ўзи топиб очиши унчалик ҳам қийин бўлмайди. Бунинг учун, блокдан чиқаришингиз жараёнида у экранингизни кўриб туриши ҳам шарт эмас. Шунчаки, рўпарангизда гўёки ўз телефонида ўйин ўйнаётгандек бўлиб ўтиради-да, кейин видеодаги ҳаракатларингизни таниб олувчи махсус дастур орқали график калитингизни аниқлайди.

Қизиғи шундаки, график калит қанчалик мураккаб бўлса, дастур уни шунчалик катта аниқликда таниб олар экан!

Мазкур дастурнинг яна бир хусусияти – ишлаш жараёнида у калитларни аниқлаш технологиясини ривожлантириб, яъни, тажрибаси ортиб боради ва ҳар бир навбатдаги қадамида ҳаракатларни олдингиларидан кўра аниқроқ таниб олади.

Мутахассисларнинг аниқлашларича, дастур ҳаракатларни таниб олиши учун 2,5 метргача узоқликдан видеога олиш мумкин. Шу тариқа, жамоат жойларида смартфонингизни блокдан чиқариш учун график калитдан фойдаланганингизда, бу қулфингизни бузиб очиш эҳтимоли юқори.

Тажрибада мутахассислар 120 та турлича график калит устида иш олиб боришди. Буни қарангки, 95% ҳолатда кўпи билан бешта уринишда қулфни очиш комбинациясини тўғри танлай олишди. Табиийки, олимлар мазкур дастур номини маълум қилишмаган.

«Мобил қулфбузарлик»нинг бу туридан фойдаланиш учун, табиийки, жиноятчи кимнинг смартфонини ўмаришни олдиндан режалаштириб, уни кузатиб бориши ҳам лозим бўлади. Демак, график калитга буткул ишониб қолмасдан, қурилмангизнинг ўзига ҳам эҳтиёт бўлишингиз лозим. Шунингдек, экранда график калитни чизаётганингизда иккинчи қўлингиз кафти билан уни ёпиб турсангиз ҳам зарар қилмайди.


Комментарии (0) | Добавить: 10.02.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Qoniqarsiz gaz ta`minoti: muammoning ildizi va aholining millionlab qarzlari
Xonanda Lolaning 19 yoshli singlisi Asal turmushga chiqmoqda
Bugun: Nyu-Yorkda birinchi marta avtomobil raqamlari joriy etilgan
Oq shimni nimalar bilan kiyish mumkin?
Google xaritadagi joylarni foydalanuvchi tiliga o'girishni boshladi
O‘zbekistonda mobil aloqa operatorlari va internet-provayderlar milliy valyutadagi narxlashga o‘tadi
Xitoyda efir vaqtida teleboshlovchini chaqmoq urdi
Asabiylikni davolashning antiqa usuli
Uyg'ur qo'shiqchisi Gulsanam Mamazoitova bilan duet kuylash uchun Toshkentga keldi
Chet tillarini huzur-halovat bilan o‘rganing!
Hamma narsaga ulgurish va hech charchamaslik uchun nima qilish kerak?
Ishingizni almashtirish vaqti kelganini bildiruvchi ko‘rinmas belgilar
Putin: «Rossiyani yeb qo'ymasliklari uchun poylab o'tirishga majburman»
Tadbirkorlarning plastik kartalaridan istalgan xaridni amalga oshirishga ruxsat berildi
Terini barvaqt qarishdan himoya qilamiz
Tirnoqlarni mustahkamlaymiz
Bloomberg jahon mamlakatlaridagi benzin narxini e`lon qildi
O'zbekistonda tabiiy gaz xususiy operatorlar tomonidan sotila boshlanadi
O'zbekistonda dollarning rasmiy kursi 3700 so'm oshdi
Messi, rekord va mag'lub Ronaldu. Oxirgi yillardagi eng zo'r klasikodan fotoreportaj
Dori vositalarini to‘g‘ri miyaga yetkazuvchi nazal sprey ishlab chiqildi
Dangasalikni qanday yengish mumkin?
Xotirani yaxshilashning samarali usuli topildi
Havoni tabiiy yo'l bilan tozalovchi eng yaxshi 10 o'simlik
Dunyodagi eng kriminal shaharlar reytingi tuzildi
Futbol TV ishga tushish muddati aniq bo'ldi
UzReport bugun tunda “El-Klasiko”ni olib beradi
Fransiyada prezidentlik saylovi boshlandi
Teringizni quyosh nurlaridan saqlang
Bahorda hovliga nimalar ekish mumkin?