У нас есть только
оригинальные песни

Греция банк тизимида бор-йўғи 1 млрд доллар маблағ қолди

calendar 04.07.2015
1526

Греция банклари уюшмаси раҳбари мамлакатдаги банк тизимидаги ликвидлилик "хавфсизлик ёстиғи” бор-йўғи 1 млрд долларни ташкил қилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.Унинг айтишича, бу маблағ душанбагача етади.Греция марказий банки аввалроқ Европа Марказий банкига мамлакат ва грек банкларига кўрсатилаётган молиявий ёрдам дастурини узайтириб беришни сўраб мурожаат қилган эди. ЕМБ молиявий кўмак дастурини узайтиришни рад этди, бироқ референдум ўтказилгунича грек банкларининг ликвидлигини шошилинч қўллаб-қувватлаш дастурини узайтиришга тайёрлигини маълум қилди.Аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси Грециядаги молиявий вазият ҳақидаги таҳлилида мамлакатдаги банкларнинг ёпилиши ва капиталлар ҳаракатланишининг чекланиши мамлакат ижтимоий иқтисодиётига фалокатли таъсир кўрсатишидан огоҳлантириб ўтган эди.
Яндекс.Метрика