У нас есть только
оригинальные песни

Грузиядаги тошқинлар оқибатида ҳайвонот боғидан 30 дан ортиқ йиртқич ҳайвон қочиб кетди

calendar 14.06.2015
1557

14 июнга ўтар кечаси Тбилисида ёғган жала оқибатида кучли тошқин юзага келди. Узоқ давом этган ёмғир туфайли Вере дарёси ўз ўзанидан чиқиб, яқин орадаги туманларни сув остига ғарқ қилди. Йўловчилар йўлости ўтиш жойлари ва биноларнинг биринчи қаватлари сув остида қолди. 


Грузия қутқарув хизматлари тошқин оқибатларини бартараф этиш учун фавқулодда тартибда иш олиб бормоқда. Тошқин оқибатида 7 нафар киши ҳалок бўлгани, яна 10 кишининг тақдири номаълумлигича қолаётгани айтилмоқда.Тбилиси марказидаги автомобиль йўллари, турар жой биноларига қаттиқ зиён етган.Тошқин оқибатида Тбилиси ҳайвонот боғи ҳам сув остида қолди, ҳайвонот боғининг уч нафар ходими ўлик ҳолда топилди. 30 дан ортиқ йиртқич ҳайвон қафаслардан чиқиб кетган."6 та шер, 6 та йўлбарс, 7 та айиқ ва 13 та бўри қидирилмоқда”, деб айтди Тбилиси мэрияси вакили. Ўз навбатида, Тбилиси мэри Давид Нармания барча йиртқичлар топилмагунга қадар аҳолини ўз уйларини тарк этмасликларига чақирди. Йиртқичларни қидиришга Ички ишлар вазирлиги хизматлари жалб қилинган.


Яндекс.Метрика