У нас есть только
оригинальные песни

Гулчехра ва Шароф: Тўй ва ажралиш...

calendar 22.07.2015
6071

Ўша пайтлар, гап-сўзлар болалаётган пайти Шарофнинг онаси Самарқанддан бизга қўнғироқ қилиб, гап сўзлардан хайратда эканлиги ва ўғлига Гулчехрани хеч қачон олиб бермаслигини айтиб, Шароф ва Гулчехра билан боғлиқ улар орасидаги бу мавзуда бўлиб ўтган барча воқеаларни гапириб бераркан...тўғриси, шахсан ман шокка тушдим. У гаплар расман интервью сифатида ёзиб олиниб ва Шарофнинг онаси Озода опа тарафидан Гулчехра ва Шароф билан боғлиқ иқрорликларини, гарчан Озода опа буни сўраганларига қарамай, тўлиқ чиқаришни очиғи лозим топа олмадим. Зеро мазкур интервьюдан актриса Гулчехра Эшонқуловага шахс сифатида хурмат ва обрўсига катта путур етиши аниқ эди. Шу сабаб мавзу юзасидан нейтраллоқ тарзда хабар тариқасида ёндошамиз. Шарофнинг онаси интервью берган пайтлари Шароф билан боғланганимда Гулчехра трубкани олиб Шарофни онаси норози бўлса судга беришини тавсия қилиб, хали кўникиб кетишади бу оилавий можаролар ва аралашиш шартмас деган фикрни айтганди. Шароф хам шу фикрда бўлгани сабабли у интервьюни қўймадик ва улар келишиб олишар деган эдик ... Чунки ота-онасиз тўй бўлиб ўтганини хеч ким билмагандида...бироқ...


Бугун Шарофнинг ўзи Самарқанддан туриб қўнғироқ қилди ва қўйидагиларни маълум қилди: 

Шароф Шарапов:-Мен хозир Самарқанддаман ва ўз хатоимни тушуниб етдим. Ота-онамни танладим, уларни хечқачон қайтариб бўлмайди. Хотин кишини хамиша топса бўлади. Никох ва ЗАГС бўлиб ўтгани рост, лекин барибир турмуш яхши бўлмади...Барибир ёш билинаркан ва бирга бўлмасликни англатаркан. Очиғи, кўзларим кўр эди, билмайман нега. Хамма нарсадан воз кечгандим, ота-онамдан хам, аммо мана хаммасини тушуниб етдим ва уйимга қайтдим. Энди хамма хаммасини билишаверсин...


Sardor Komilov: Гулчехра билан уришмадингизми, шунчаки хаммасини ўзингиз тўхтатиб, уйингизга қайтдингиз ва бўлдими? 
Шароф Шарапов:-Йўқ, бизда хаммаси тугади. Урушам бўлди, бошқасиям... Лекин ман ажралишга топширяпман. Мен ота-онамни танладим, тамом! Хали Гулчехра билмайди, бирда ажралишга топшираман . Мен қайтишимга у умид қиляпти , билмасам... Ота-онам уни қабул қилишмади барибир. Ёш бошим билан хаммасини уддалайман дегандим. Барибир бир ўзим хечнарса қила олмасдим...

Нима дейиш мумкин... Икки ойга чўзилмаган турмуш. Бошқа тарафдан уларнинг муносабатлари хам деярли шундайин қисқа онларда ривожланиб кетгандек эди. Шахсий хаёт ўз йўлига, бироқ ота-онасиз тўй қилиш... Уларни фотихасисиз турмуш қуриш шахсан ман учун жудаям ғалати холат. Ота-онаси иштирокисиз ЗАГСдан ва никохдан ўтишда Шароф ёшлик қилгандир... Гулчехра эса юқорида айтганидек кўникиб кетишар дегандир... Бироқ иккисини хам бу борада тушунмадим ва тарафини ололмаган бўлардим. Шахсий фикрим.

Муаллиф: Сардор Комилов
Яндекс.Метрика