У нас есть только
оригинальные песни

Hali-hanuz “otdan tushmagan” Chak Norris 78 yoshda (Foto)

calendar 11.03.2018
1587

Бугун афсонавий “аждарҳо” Брюс Лининг том маънодаги шогирди, карате бўйича спорт устаси, жангари фильмлар актёри Чак Норрис таваллуд айёмини нишонламоқда, дея ёзмоқда 24smi.org нашри.

1940 йили 10 мартда туғилган бўлғуси актёрнинг болалиги қийинчилигу машаққатларда ўтади. Эҳтимолки, айнан мана шу сабаб ҳам Чак ўз иродасини тоблашга, қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтиш учун жанговар санъат билан шуғулланишга қарор қилади. Оммавий намойишларда йигитчанинг иқтидорини кўрган кинопродюсерлар уни илк бор “Вайронкорлар жамоаси” фильмига таклиф этишади.

Шундан кейин Чак Норрисни АҚШда яшаб, ижод этаётган Брюс Ли “Аждарҳо йўли” номли фильмида бош қаҳрамонлардан бирини ижро этишга ундайди (тўғри, ушбу фильмда Чак Норрис Брюс Лининг рақиби ролини ижро этган бўлса-да, бу унинг кейинги кинофаолиятига ижобий таъсир этган).

Шундан кейин актёр бирин-кетин 20-аср охирларида машҳур бўлган бир қатор фильмларда турфа ролларни ижро этади.

2010 йили яна бир 20-аср юлдузларидан бири Сильвестр Сталлоне ўзи суратга тушаётган “Шиддаткорлар”нинг 2-қисмига Чакни таклиф этади.

Ўша йили 70 ёшни қаршилаган Чак Норрис бира тўла ушбу фильм орқали ҳали-вери “отдан тушмаслигини” исботлаб қўйди.

 

Яндекс.Метрика