Havo harorati +40 darajadan oshganda ishlamaslik yoki oylik ish haqi oshirilishi kerak emasmi?

Сўнгги вақтларда ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши кўпчиликни ташвишга солмоқда. Наинки, ташвишлантирмоқда, балки шу сабаб одамларнинг тоби қочмоқда. Бу борада Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳар бир абонентга огоҳлантирув хабарлари ҳам жўнатди. Аммо бу хабарга қулоқ солиб, ҳеч бир фуқаро ташқарига чиқмай, уйида ўтира олмайди. Одатдагидек, эрта тонгдан ишга, ўқишга ва яна бошқа машғулотларга йўл олади.
 
Аҳоли ўртасида “Ҳаво ҳарорати +40 даражадан ошганда ишламаслик ёки ойлик иш ҳақи оширилиши керак эмасми?”, деган саволлар туғилмоқда. Биз саволга жавоб излаш учун Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексини кўздан кечирдик. Кодекснинг 9-боб, 153-моддасида: “Табиий-иқлим ва турмуш шароитлари ноқулай бўлган жойларда меҳнат ҳақига район коэффициентлари ва устамалар белгиланади” , деб ёзиб қўйилган.
 
Масалага ойдинлик киритиш мақсадида, Ўзбекистон Рeспубликаси Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлигига мурожаат қилишни лозим топдик. Вазирлик берган маълумотларга кўра, иссиқлик уришининг олдини олиш учун ишчи ходимнинг ҳимоя юзаси +45 даражадан ошмаслиги лозим. Бундай вазиятда ишхона ходимлар учун керакли шарт-шароитларни яратиб бериши керак бўлади. Масалан, кондиционерлар ўрнатиши, дам олиш учун махсус хоналар ташкил этиши, иссиқдан сақловчи махсус кийимлар бериши ва ҳоказо.
 
Шунингдек, қуйидаги шахслар учун иш вақти қисқартирилади:
 
- 18 ёшга тўлмаган ишчилар учун;
 
- I ва II гуруҳ ногирони ҳисобланган ишчилар учун;
 
- меҳнат шароити ноқулай жойларда ишловчилар учун;
 
- алоҳида иш тоифасида ишлайдиганлар учун;
 
- 3 ёшгача фарзанди бўлган оналар ва давлат бюджети томонидан молиялаштириладиган корхона ва ташкилот ишчилари учун.
 
Ноқулай шароитда ишловчи ишчилар учун қисқартирилган иш вақти бир ҳафтада 36 соатдан кўп бўлмаслиги лозим (ҳафтасига 4 соат кам). Бундан ташқари, мазкур ишчилар учун доимий меҳнат таътилига 3 кундан 24 кунгача қўшимча дам олиш кунлари қўшиб берилиши ҳам қонун томонидан белгилаб қўйилган.
 
Агарда иш берувчи ушбу қонунларга бўйсунмаса, нима қилиш керак?
 
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси 219-моддасига асосан, ишчи ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи шароитларда ишни бажаришдан бош тортиши мумкин. Буни қуйидагича амалга ошириш лозим:
 
Ишчи иш берувчиларга соғлиғи ва ҳаётига хавф солувчи меҳнат шароити тўғрисида маълумот бериши керак. Ушбу ҳолатда иш берувчи тегишли чора-тадбирлар кўриши шарт. Акс ҳолда, ишчи ишлашдан бош тортишга тўла ҳақли.
 
Аҳамият берган бўлсангиз, юқорида иссиқлик уришининг олдини олиш учун ишчи ходимнинг ҳимоя юзаси +45 даражадан ошмаслиги лозим, дедик. Яъни кўчада ҳарорат қандай бўлмасин, иш жойингиздаги ҳарорат +45 даражадан ошмаса бўлгани. Энди мурожаатга юзлансак, “Ҳаво ҳарорати +40 даражадан ошганда ишламаслик ёки ойлик иш ҳақи оширилиши керак эмасми?”. Минг афсус, кўчада ҳаво ҳарорати нафақат +40, балки +50 даражадан ошганда ҳам сиз ўз иш жойингизга етиб олишингиз шарт, азизлар.
 
Бундай об-ҳавода кондиционерсиз автобусларда юриш азобини бир тасаввур қилиб кўринг-чи? Бу масаланинг иккинчи томони. “Йўл азоби – гўр азоби”, дейишган ота-боболаримиз. Бундай иссиқда балки транспорт воситаларини кўпайтириш, шу билан бирга кондиционерлар билан таъминлаш керакмикан, нима дедингиз? Ҳар ҳолда аҳолининг барча қисмида ҳам кондиционери беминнат хизмат қиладиган автоуловлар ЙЎҚ!
 
Ким билсин, тез орада иш вақтини қисқартириш масаласида кўчадаги об-ҳаво ҳам эьтиборга олинар, бу бўйича ҳам бирор чора-тадбирлар кўрилар...


Комментарии (0) | Добавить: 07.07.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Rossiya aviasozlari “so'nggi kun samolyoti”ni yaratishdi
Messi “Barselona” bilan bir umrlik shartnoma imzolaydimi?
Bosh prokuratura o‘z telestudiyasiga ega bo‘ladi
Saudiya Arabistoni hukumati qo‘lga olingan shahzodalarga pul evaziga ozodlikni taklif qilmoqda
Rossiyalik teleboshlovchi Andrey Malaxov ota bo‘ldi
Turkiyaning Van ko‘li ostidan qadimiy qal’a topildi
Siemens’da ommaviy ishdan bo'shatish yuz beradi
O'zbekiston xalqaro ayollar tadbirkorligi kunini nishonlaydi
MIB tomonidan musodara etilgan LADA avtosaloni auksionga qo'yildi
O'zbekistonda qaysi kasb egalarining maoshi yuqori?
OnePlus iPhone X’ga raqobatchi bo'lgan smartfonni taqdim etdi
“Malika” savdo markazida sotilayotgan Samsung smartfonlarining narxlari ma’lum qilindi
Neymarning tovon puli ma`lum qilindi
Ronaldu va Serxio Ramos orasidan ola mushuk o'tdi
General-mayor Abdusalom Azizov Ozarboyjonga tashrif buyurdi
Hindiston hukumati Ivanka Tramp tashrifi oldidan ko‘chalarni 200 dan ortiq tilanchidan tozaladi
9 oy ichida qancha chet ellikka O'zbekistonga kirish vizasi berildi?
Ronaldu «Real»ni tark etish uchun 4ta sababga ega
Yana gaz inqirozimi? Ukrainada gaz narxi 10 barobarga oshdi
Naqd pul bilan bog'liq muammolar hal qilinmoqda, yil oxirigacha 200ta bankomat sotib olinadi
Abdulla Aripov Germaniyaga tashrif buyuradi
O'zbekiston nemis va frantsuz kompaniyalaridan 2 mln hisoblagichlar sotib oladi
Quyoshning Yerga qaragan tomonidan barcha dog'lar yo'qolib qoldi
Ishni o'zgartirish yo'lida to'siq bo'luvchi qo'rquvni qanday yengish mumkin?
Tana haroratidan quvvatlanuvchi aqlli soatlarni yetkazishga start berildi
Xonanda Saida turmushga chiqdi
Xarajatlarni nazorat qilishning eng oddiy va bezarar usuli
Metro yo'l haqi tushiriladimi? «O'zbekiston temir yo'llari» rasmiy xabar berdi
Intizomiy jazo amal qilayotgan vaqtda rag'batlantirishga ruxsat beriladi
Xiaomi smartfonlarining mashhurligiga 5 sabab