У нас есть только
оригинальные песни

Holliwood filmlari orqali shuhrat qozongan beqiyos talant Gassan Massud Rustam Sagdiyev filmida

calendar 01.08.2015
3966


Унинг фильмографиясидаги «Кариб денгизи қароқчилари”, "Муқаддас замин” каби Ҳолливуд фильмлари  сафини энди ўзбек фильми – "Барон” ҳам тўлдирадиган бўлди!

Бу янгилик ҳақида Саъдиев шу дақиқаларгача сир тутди. Бироқ, ваъдасига мувофиқ, лойиҳа амалга ошиши билан энг биринчи эксклюзивни сайтимиз орқали бўлишди.

Рустам Саъдиев кутилмаганда шов-шув кўтаришни хуш кўради. Шу пайтгача  унинг ижодига айрим ҳамкасблари паст назар билан, аниқроғи, "хонтахта” фильмлар ижодкори сифатида қараб келарди. Бироқ, у "Сотқин” орқали ўша "айримлар” чучварани хом санаганини исбот этди. Халқимиз уни киномиздаги тирик афсона Шуҳрат Абобосовдек суйганининг боиси битта: у элимиз ҳаётига, тафаккурига, ички оламига мос картиналар яратади.

Ҳолливуд актёри тушса тушибди-да, дейдиганлар орамизда топилади. Балки, уларнинг фикрича, бу янгилик ҳеч нарсадир. Бироқ, бир пайтнинг ўзида ҳамма нарса! Ўзбек киноси учун ҳам, жаҳон киноси учун ҳам!

"Гладиатор”дек дурдона асар яратган Ридли Скотт Гассан талантига тан бериб, "Муқаддас замин” картинасида унга бош роллардан бирини жоиз топгани бежизга эмас. Ўзбек режиссёрининг ўткир нигоҳи ҳам Ридлидан қолишмади. У янги фильмидаги энг "нозик” ролни Гассанга ишонди.

Гассан Массуд Финляндия ва Германияда таҳсил олган. Сўнгра ватанига қайтиб, театр санъати мактабини тугатиб, шу даргоҳда 10 йил дарс берди. Тунисдаги араб-африка театр маркази асосчиларидан бири.

Гассанни дунё киноси томошабинлари Салоҳиддин дея танийди. Унинг "Муқаддас замин”даги араб аскарлари қўмондони – Салоҳиддин роли актёрнинг беқиёс таланти кўтарган баланд байроқ бўлди.

Қизиқ, Рустам Саъдиев нега айнан Гассанни танлади?

Рустам Саъдиев:

-"Барон”да кўплаб машҳурларнинг иштироки ўзимга нисбатан иззатталаблик ё-да ҳамкасбларим олдида ўзимни кўрсатиш эмас. Бу ўзбек фильми дунё халқлари орасидаги глобал муаммога кенгроқ ва чуқурроқ маънода ўткир назар ташлашни ўз олдига мақсад қилди. Табиийки, фильмда жаҳонда танилган актёрлар ижроси унинг дунёдаги кўп давлатларда обрўсини оширади. "Барон” – биргина режиссёр иши эмас, бу фильм устида жуда катта ижодий жамоа тер тўкмоқда. Гассанга келсак, актёр сифатида у менга ёқади. "Барон”да мен  мўлжалланган ролга унинг характери ва ташқи кўриниши жуда мос. Муҳими, Ҳолливуд фильмлари орқали танилган машҳур юлдуз таклифимизни рад этмай, "Барон”да рол ижро этишга розилик берди. Ўйлайманки, янги картинам киномухлислар ишончини оқлайди.

(Эслатиб ўтамиз, суратга олиш ишлари айни дамда Истанбул шаҳрида кечмоқда. Рустам Саъдиев фикрларини билдиргач, телефон янги фильм қаҳрамони, машҳур киноюлдуз Гассан Массудга тутқазилди! Гассан илк марта ўзбек ОАВдан бизнинг сайтимиз учун эксклюзив фикрларини баён этди. Мулоқот инглиз тилида кечди).

-Жаноб Массуд! Авваламбор,сиздек талантли, дунё киносида ўз номига эга актёр билан суҳбатлашаётганимдан миннатдорчилик билдираман. Энг қувонарлиси, ўзбек киносида суратга тушишга розилик билдирганингиз юртимиздаги мухлисларингизни хурсанд қилади. Назаримда, ҳаётингизда илк маротаба ўзбек ижодкорлари билан учрашиб турибсиз. Режиссёр билан ҳам юзма-юз кўришдингиз. Илк таассуротларингизни бўлишсангиз?

-Ассалому алейкум! Илиқ фикрларингиз учун ташаккур. Тўғри, аксарият ролларимни Ҳолливуд фильмларида ижро этганман. Буюк Британиядаги агентим ўзбекистонлик киноижодкорлардан таклиф тушгани ҳақида айтганида, бошим кўкка етди. Чунки, бу кўҳна замин, бетакрор тарихий диёр ҳақида анча маълумотга эгаман. Илм-фан тараққиётида донғи кетган мамлакатнинг ижодкорлари ҳам билимли, интилувчан ва замонавий идрокда бўлишига шубҳам йўқ. Таклифга жавобни узоқ ўйламадим. Агентим орқали розилигимни билдирдим. Шу фильмда суратга тушиш учун Истанбулга учиб келдим. Мана, учрашдик. Ижодкорлар ҳақида тасаввурим чин эканлиги исботини топди. Фильмларим жўғрофияси яна бир гўзал мамлакат, бағрикенг халқ қалби билан кенгаяётганидан хурсандман. Ўзбек киномухлисларига янада яқин қилишда эса Рустамнинг ўрни бўлакча. Унга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Айни пайтда ролимга тегишли диалоглар билан танишаяпман. Шундай экан, бу фильм билан боғлиқ бошқа саволларингизни суратга тушиш жараёнларидан сўнг кутиб қоламан. Шукран!

"Муқаддас замин” (Салоҳиддин), "Бўрилар водийси: Ироқ” (Абдураҳмон Холис Каруки), "Кариб денгизи қароқчилари: дунёнинг охири” (Капитан Амманд), "Умар ибн ал-Ҳаттоб”( сериал; Абу Бакр), "Чиқиш: Худолар ва Шоҳлар” ( Рамзеснинг катта вазири)... Гассан Массуд энди "Барон”да!

Бошқача фильм бўлишидан умид қилиб қоламиз. Ишонанки, ҳали бу фильм ҳақида дунё гапиради. Ана, айтди дерсиз!

Жасур ҲАМРОЕВ 
Яндекс.Метрика