Honzoda Mehmed va Nihonning ishdagi ishqi!

Турк кинематографиясининг энг ёрқин ва муносиб жуфтлиги, дея тилга олинадиган Кодир Догулу ва Неслихан Атагул нафақат турли образларни маҳорат билан ижро этиши, балки мафтункор кўриниши, чиройли ҳулқи билан ҳам мухлислар кўнглидан жой оилшган. Ушбу саҳифамизда сериаллар орқали ўзбек киномухлисларига яхши таниш бўлиб қолган бу икки актёрнинг ижод йўли ва муҳаббат тарихига назар соламиз.

Кадир Догулу 1982 йил Туркиянинг Мерсин шаҳарчасида дунёга келган. Оилада Кадирдан ташқари тўрт фарзанд бўлган. Ота-онаси уларни бекаму кўст вояга етказиш учун кўп ишлашган. “Эсимни танибманки, ота-онам меҳнат қилишади. Улар бизни ҳам шундай тарбиялашди. Ҳаётда учрайдиган қийинчиликлардан кўрқмай, меҳнат қилишдан чарчамаганман” дейди, актёрнинг ўзи. Бўлажак актёр, болалигидан ошпаз бўлишни истарди, санъат ҳақида, ҳатто ўйламаганди ҳам. 17 ёшда Анқарага ишлаш учун отланар экан, ҳаётини орзусидаги соҳа билан боғлашни мақсад қилганди. Бироқ катта шаҳар ва ундаги инсонлар уни умуман бошқа йўлга бошлашди. У битта фотосессияда иштирок этиб, бу соҳага бутунлай боғланиб қолди. Яъни моделлик орқали Кадир кино оламига яқинлашиб бораверди. У ўзининг илк роли 2010 йил “Кичик сирлар” фильмида ижро этади. 
Неслихан Атагул 1992 йил Истанбул шаҳрида туғилган. Оддий ишчи оиласининг қизи бўлган Неслихонни бу соҳага бошлаган инсон — онаси. Уй бекаси қизининг модель бўлишини орзу қилиб, суратларини турли реклама агентликларига юборарди. Унинг бу уринишлари зое кетмади, Неслихон 14 ёшда Туркиянинг машҳур маҳсулотлари рекламаларида фаол иштирок эта бошлади. Орадан кўп ўтмай режиссёрларнинг ҳам назарига тушди ва “Биринчи муҳаббат” картинасида илк ролини ижро этди. Айнан шу роли учун халқаро кинофестевалларда янги ёш иқтидор сифатида эътироф ҳам этилади.

ИШДАГИ ИШҚ
Ўзбек томошабинига Кадир Догулу “Муҳташам юз йил: Кўсем Султон” сериалидаги хонзода Меҳмет роли билан, Неслихан Атагул эса “Севги изтироби” сериалидаги Ниҳан образи орқали жуда яхши таниш. Ҳаётда эса “Истанбулнинг икки юзи” машҳур турк сериаллининг тасвирга олиш жараёнида танишган бу икки ижодкор бир-бирига кўнгил қўйиб, ўтган йили оила қуришди. Келинг, яхшиси бу — “ишдаги ишқ” воқеасини бир бошидан сўзлаб берамиз.

Истанбулнинг икки юзи” сериалида улар севишганлар образини гавдалантиришдию, экрандаги муҳаббат ҳаётга ҳам кўчди. 2015 йилнинг кузида Кадир севгилисига оила қуриш таклифини билдиради. “Неслихонга бўлган туйғуларимни бир кўришдаги муҳаббат, деб бўлмайди. Сериалнинг суратга олиш жараёнида ишлаб, унинг нақадар самимий ва яхши инсон эканини англаганман. Кейинчалик эса бу туйғу севгига айланди. У ҳаётда қувноқ ва таъсирчан қиз. Яқинлари ва дўстларини жуда яхши кўради. Буни яхши билганим учун оила қуриш таклифини ҳам айнан уларнинг кўз ўнгида билдирганман”, — дейди Кадир Догулу турк сайтларидан бирига берган интервьюсида. 
Актёр севгилисига “сюрприз” қилиш ниятида унинг яқинлари билан келишиб, Неслихондан яширин тарзда уйнинг ҳар ерига турли ҳарфларни жойлаштириб чиққан. Ҳарфларнинг жамламасидан эса “Менга турмушга чиқасанми?” таклифи пайдо бўлганди. Актриса бу “бошқотирмани” ечаётган бир вақтда эса бўлажак турмуш ўртоғи ва барча яқинлари уни ҳовлидаги боғда қарши олишади. Шу тарзда икки ижодкор ўз муносабатларини бир умрга ёдда қоладиган тарзда тарихга муҳрлаган. 2016 йил 8 июлда эса Туркиянинг машҳур меҳмонхоналаридан бирида тўй маросими ўтказилди. 
Тўйдан сўнг аксарият актрисалардан фарқли ўлароқ Неслихон эрининг фамилиясига ўтди. 
Неслихон Кадирни жондан ортиқ севишини яширмайди, Қодирнинг ҳам муҳаббати чин эканига шубҳа йўқ.

Тўй ҳақида фактлар:
• Кадир ва Неслихонинг висол оқшомида 200 га яқин яқинлари иштирок этган. • Куёв билан келин шунчалик машҳур эдики, тўй суратини никоҳ базми кечасининг ўзидаёқ икки миллиондан ортиқ киши томоша қилган.


Комментарии (1) | Добавить: 17.12.2017
1. _Yagona_ (17.12.2017 21:52)
Mehmet Grey-ku biggrin
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
Поиск MP3 и Клипы

«Новости»

Kunduzgi uyqu hayot uchun xavfli deb topildi
Nonushtaga banan? Yo‘q, bu xavfli
Oiladagi janjalda uka halok bo'ldi
Ekologik falokatda faqat Rossiya manfaat olishi mumkinligi ma`lum bo'ldi
Tramp Xitoyni “talon-tarojlik”da aybladi
Pxenyandagi parad ko'p yillar davomida ilk marta ballistik raketalar namoyishisiz o'tdi
Olimlar uyqusizlik sabab semirish ehtimoli yuqori ekanligini aniqlashdi
O‘zbekistonda Facebook bilan bog‘liq muammolar fonida mobil VPN ommaviyligi keskin oshdi
Bosh vazir o'rinbosari: «Ayollarga nisbatan zo'ravonlikka chek qo'yaylik!»
Ilonlar qurg'oqchilikdan keyin kamroq, yog'ingarchilikdan keyin ko'proq chaqishi aniqlandi
2019 yilda O'zbekistonda ko'pkari bo'yicha ilk jahon chempionati o'tkaziladi
Mi 8 Pro xalqaro bozorga chiqyapti – u Xiaomi’ning yangi flagmanimi?
Ikki daqiqada uyquga ketish mumkin. Amerikalik harbiylar usuli
“Ular me’yordan chiqishgan”. Olimjon Xudoynazarov “Dizayn” jamoasining tarqalgan audiolariga munosabat bildirdi (video)
Jurnalistlar Trampni sovuq urush uslubida masxara qildi
Saloh Misr terma jamoasi o'yinida 2 gol urib, 2 golga pas berdi va 2 penaltini urolmadi
Rustam Sa’diyev “Baron 2” filmining suratga olish ishlari qaysi davlatlarda bo‘lib o‘tishini ma’lum qildi
«Telegram»ning «klon»i paydo bo‘ldi
Alisher Usmonov tug‘ilgan kunini taniqli oligarxlar bilan Toshkentda nishonlamoqchi
Majburiy mehnatga jalb qilinganlar uchun ishonch telefonlari ishga tushirilmoqda
O'zbekistonda 10 sentabrdan 9 raqamli raqamlash tizimiga o'tiladi
Salbiy kayfiyatda uyg'onish – o'ta xavfli
Shahram G'iyosov navbatdagi raqibini ma`lum qildi. Bu uning faoliyatidagi eng kuchli raqib
Tramp Apple’ga ishlab chiqarishini AQShga qaytarishni tavsiya qildi
Ayrim mahsulotlarni birga iste`mol qilib bo'lmaydi. Shu to'g'rimi?
15 sentabr “Avtomobilsiz kun” aksiyasiga start beriladi
Makgregor UFC chempioni bo'lgan qizga ruhiy jarohat yetkazdi
Pasport yo'qolganda nima qilish kerak
Qanday xodimlarga dastlabki sinov belgilanmaydi?
Facebook ishlamayaptimi: unda sizga VPN yordam beradi