Hyundai исталган инсонни роботга айлантира олувчи экзоскелет яратди

Жанубий кореялик автомобиль ишлаб чиқарувчи Hyundai компанияси ўзининг янги роботлаштирилган экзоскелетини намойиш этди. Ундан ҳаётнинг турли соҳаларида фойдаланиш мумкин. Масалан, кундалик ҳаётда, ҳарбий бўлинмаларда, тиббиёт ва ишлаб чиқариш соҳаларида ишлатилинади.

Компания ўз ихтиросини Marvel студиясининг таниқли комикси ҳисобланувчи Темир одамнинг костюми билан солиштирмоқда. Роботкостюмнинг асосий вазифаси – меҳнат самарадорлигини ошириш ва бел, тизза ҳамда тананинг бошқа қисмларида жароҳат олиш хавфини камайтиришдан иборат. Дастурчиларнинг сўзларига мувофиқ, инсон экзоскелетда  ўз саломатлигига зарар етказмаган ҳолда 100 килограммгача бўлган объектларни бошқариши мумкин. Бу эса ишлаб чиқариш ва қуролли кучларда ишлайдиган ходимларнинг ҳавасини келтириши аниқ. Энди аёллар ҳам бу роботнинг ёрдами билан оғир бўлган картошка қопларини кўтара олиш имконига эга бўлишади. 

Бундан ташқари, Hyundai компаниясининг Iron Man (Темир одам) роботи шахсий транспорт воситаси сифатида ўз эгасининг ҳаракат тезлигини ошира олади. Шу ўринда, бу робот мустақил юришга қийналувчи имконияти чекланган инсонлар -  ногиронлар ва нафақахўрларга катта ёрдам беради. Шунингдек,  роботлаштирилган экзоскелет ҳаракат-таянч тизими шикастланган беморларни реабилитация қилиш учун яхши восита бўла олади.


Комментарии (0) | Добавить: 16.05.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]