У нас есть только
оригинальные песни

Ийд Рамазон Хайити муборак

calendar 18.07.2015
1206


Бугун мусулмон халқининг энг улуғ байрами Ийди Рамазон Хайити! Хамма хаммани бирдек ушбу байрам билан табриклаб,   исталган барча ёруғ ва нурафшон ниятларига Аллох етказишини тилаймиз!

 Хеч кимни хеч нарсага ва хеч кимга зор қилмасину, борига эса хор қилиб қўймасин! Аллох барчани бебахра қилиб эмас, ортиғи билан бериб синашини истаймиз!


Рамазон ойи ҳар биримизга ҳақ йўлдан юришга ва маънавий баркамолликка эришишга имкон берди. Кўпчилик диндорлар бу ойда ўзларининг зарарли одатларидан фориғ бўлдилар, ўз оилаларига кўпроқ вақт ажратишга ҳаракат қилдилар.
Шу фазилатларни оддий кунларда ҳам сақлаб қолишингизни тилаб қоламиз.

Ёмону душманларга хам Аллох бахтдан шу қадар кўп берсинки яхшиликка шўнғиб кетиб , бахт билан банд бўлиб ёмонлигини унутиб, ёвузликка вақтиям диққатиям етмасин!
Аллоҳ, юртимизни тинч, янада обод ва фаровон, осмонимизни мусаффо қилсин. Аллоҳим, юртимизни ҳасадгўйлар, ёмон кўзлардан асрасин, равнақига равнақ, обрўсига обрў қўшаверсин.

Дунёни хотиржамлик қамраб олсин!

 Айём муборак азизлар!


Яндекс.Метрика