У нас есть только
оригинальные песни

IKKI MARTA TAKRORLANGAN AYANCHLI TAQDIR

calendar 30.03.2014
8034

Актриса Тамара Шокирова Тошкент шаҳрида туғилган. 1973 йилда у аллақачон "Ўзбекфильм” киностудиясининг актрисасига айланганди. 1974-76 йилларда пойтахтдаги театр ва санъат билим юртида таҳсил олди. Ўқиш жараёнида ҳам, ундан кейин ҳам "Абу Райҳон Беруний”, "Оловдаги фаришта”, "Интеграл” каби бир қатор фильмларда суратга тушди. 1983 йилда эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди. Тамаранинг чиройли овози бор эди. Шунга қарамай, актрисаликни танлади. Чунки кино унинг санъатга иштиёқманд қалбини забт эта олганди.

 

" Онам отамни "Султон” деб атарди. Отам бир умр ўзбек тилида, онам эса украин тилида гапирарди. Лекин биз уч ўғил ва уч қиз рус тилида сўзлашардик.  Онам бор умрини фарзанд тарбияси ва уй ишлари билан машғул бўлди.  Бунинг учун онамга катта миннатдорчилик билдираман. Чунки унинг ёрдами билан укаларим ва сингилларим оилй таълим муассасаларида таълим олди. Фарзандлар орасида ёлғиз мен дадамга ўхшардим, қолганлар эса онага тортган. Қачонки, дадам ишдан уйга келса, онам табассум билан уни  " мана энди икки ўзбек ҳам уйда” деб кутиб оларди”.

 

Архив маълумотиларини титкилаганда кинорежиссёр ва сенарист  Анатолий Кабуловнинг Тамара Шакирова ҳақида қолдирган маълумотларига гувоҳ бўлдик. Унинг айтишича "

- Тамарани илк бор "Ўзбекфильм” киностудиясининг павильонида кўрдим. "Кўр ёмғир” фильми суратга олинаётганди. Тим қора, иккита қилиб ўрилган сочлари билан диыыатимни тортган бу ыиз кўзларини катта-катта очиб, иш жараёнини кузатарди. Ўша дақиқаларда у атрофдаги воқеаларга нисбатан ниҳоятда эътиборли эди. Билсам, Тамара тасодифан павильонга тушиб қолган ва ҳали саккизинчи синф ўқувчиси экан.

"Ўзбекфильм” студиясининг ёнгинасида фавворача барпо этилмаганида, бундай актриса пайдо бўлмасмиди... 14 яшар мактаб ўқувчиси Тамарага мазкур студия ёнида яшайдиган дугонаси актёрларни яқиндан томоша қилишни таклиф этади. Ҳаво жуда иссиқлиги боис Тамара ана шу фавворачадан сув ичаётганида унинг ёнига актёр Раҳим Пирмуҳаммедов келади. Бу учрашув 14 ёшли қизалоқ учун тақдирнинг кутилмаган совғаси эди.”

 

"Табиатан жуда ҳам шўх ва  қувноқ бўлганман. Агар мактабда кимдир шўхлик қилиб ёмон иш қилиб қўйса, уни сиҳфдан ҳайдаб чиқарарди. Отам мендан жуда ҳам фахрланар эди. Мендаги узун иккита қилиб ўрилган оғир сочларим эса дадамга жуда ёқарди. Лекин мен янги бир филмда, яратаётган образим туфайли узун сочларимдан айрилишга мажбур бўлганман. Шундан кейин дадамнинг ғазаби шунчалик қўзиганки, тасаввур ҳам қила олмайсиз”

 

Актриса "Ўзбекфильм” киностудиясининг истеъдодли актёрларидан бири Рустам Саъдуллаев билан учрашди. Актёр Тамарани ўзи суратга тушаётган фильмга олиб келди. Актриса 14 ёшида келин ролини талқин этди...

Айнан шу киноасардан сўнг улар кўпгина фильмларда биргаликда суратга тушадиган бўлишди. Тамара Шокировага кинодан кўп таклифлар бўларди. У эринмасдан ҳар бир образни мукаммал ўрганиб чиқарди. Ишга жиддий ва масъулият билан ёндашарди. Доимий такрорланадиган дубллар ҳам, шаҳардан ташқаридаги суратга олиш жараёни ҳам уни сира чарчатмасди. Рустам Саъдуллаев кўпинча ҳазиллашиб, уни "севимли рафиқам” деб атарди. "Ўзбекфильм”да Тамарани Альберт Хачатуров билан таништирдилар. Шундан сўнг у "Зулматни тарк этиб” фильмида рол ижро этди. Тамара яратган Раъно образи нафақат ташқи гўзаллиги, балки ҳаётга яқинлиги билан ҳам эътиборга тушди. Абдулла Қодирийнинг "Меҳробдан чаён” асарига фильм ишланиши томошабинларнинг кино санъатига бўлган ҳурматини янада оширди. Бу роль Тамарага мувафақият келтирди.

 

 

"Ҳаёт менга жуда кўп бахтли ва қувончли дамларни ҳадя этди. Мен иқтидорли ва истеъдодли режиссёрлар, киносенаристлар ва операторлар билан бирга ишладим. Шунингдек Шукур Бурхонов, Наби Раҳимов, Ҳамза Умарова бошқа кўпгина   атоқли ўзбек актёрлари билан бирга бир вақтда ишлаганим билан фахрланаман. Улар билан учрашиш мен учунтақдирнинг инъоми эди. Улардан жуда кўп нарсани ўрганишга муяссар бўлганман. "

 

Тамара Шакирова Рустам Садуллаев,  Дилором Қамбарова, Нозим Тўлахўжаев, Мурод Ражабов, Шухрат Иргашев каби актёр ва актрисалар билан бирга филмларда турли хил образларни ярата бошлади.

 

  "Отабек Ғаниев билан "семург” филмини суратга олиш жараёнида учрашганмиз. Мен у билан узоқ вақт учрашмадим.  Менга уйланишга қарор қилди.  БУ мен учун ҳаётнинг илк синови эди.  Бизни ота-онамиз эр-хотинлигимизни узоқ муддатгача қабул қилишмади.  Бир томонда ота-она бир томонда турмуш ўртоғим. Биз у билан        қизим Райҳон туғилгунга қадар яшадик. Кейин у кетди. Вафот этди.  Мен узоқ вақт бир ўзим яшадим.  Лекин қизим учун ишладим, яшадим, интилдим.

      Орадан вақт ўтиб, Ашхабад да сёмка жараёнида каскадёр Сергей билан танишдим.  Уни биришчи назаридан тушундимки, у мени севиб қолди. У эса ўз оиласини қолдириб, Тошкентга кўчиб келди. Биз тўрт йил  давомида бирга яшадик.  Шу вақтнинг икки йили эса Сергей учун жуда оғир бўлди. Чунки у оғир хасталикка чалиниб ётиб қолган эди. Мен иккинчи қизим Насибага ҳомиладор бўлганимда у кетди .  Сергей ҳам вафот этди. Менинг ҳаётимда бу воқеа иккинчи бор такрорланган эди. Балки бу худонинг менга юборган жазосидир. Лекин ундан менга биргина мерос қолди. У ҳам бўлса қизим Насиба”

 

Онасининг фикрича, Райҳондаги истеъдод, асосан, отасидан ўтган (унинг бобоси ҳам таниқли режиссёр эди). Бироқ, олти ойлигида "Ленинградликлар - менинг жигарбандларим” фильмида илк бор суратга тушган. Улғайгач, унга доимо ўғил болаларнинг ролини беришарди. Бу эса, табиийки, Райҳонга ёқмасди. Бир интервюсида: "Қачон суратга олиш майдонига бормай, мени ўғил болача кийинтиришарди. Наҳотки мен ўғил болага ўхшасам, деб хафа бўлардим. Сочимни ҳам калта қирқишга мажбур қилишарди”, дейди у.

 

"Биз қизим Райҳон билан ҳар бир лойиҳаларни бирга маслаҳатлашиб амалга оширамиз. У хоҳ консерт бўлсин, хоҳ тароба, клип. Ҳаттоки либосларигача. Чунки мен уни онасиман. Унга нима кераклигини мен жуда яхши биламан.  Тўғри шундай вазиятлар бўлганки, биз узоқ бахслашиб, кейин тинч йўл билан хал қиламиз. Умуман олганда мен қизларимга фақат она эмас, балки яхши дўст бўлишга ҳаракат қиламан.”

 

Райҳон онаси билан жуда яхши тил топиша олади. Ҳар бир бошлаган ишида онаси маслаҳатчи ва ҳамкор. Эътиборга молик жиҳати шундаки, она ва қизи орасида ўзаро мутаносиблик мавжуд.Тамара Шокирова ҳаёти Райҳоннинг ижоди билан ҳам мазмунлидир. У қизининг мавқеи учун ҳар доим ёрдам қўлини чўзади.

Иккинчи қизи Насиба эса санъатга умуман аралашишни истамайди. Унинг режалари ва орзулари бошқача. Райҳон кино соҳасида ҳам ўз истеъдодини кўрсатди. Эътибор берсангиз, "Кечир” фильмида Тамара Шокированинг ёшлигини кўргандек бўласиз. Улар жуда ўхшайди. Ўзининг сценарийси асосида ёзилган "Кечир” томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Фильмга ишланган саундтрейк узоқ вақтгача хит-парадларнинг юқори поғоналарини эгаллаганди.

 

Сўнги йилларда Тамара Шакированинг аҳволи оғирлашиб, саломатлигини йўқта бошлади. 2012 йилда Райҳоннинг айни консерт дастури арафасида у шифохонага ётқизилд. Айнан шу пайт Райҳонга жуда қийин бўлган эди. Бир ёқда консерт, бир ёқда онаси. Феврал ойининг 22 санасида Тамара Шакирова ҳаётдан кўз юмди. Фарзандлари учун бу тақдирнинг қаттиқ зарбаси эди.

    У бежиз яшамади. Ўзи яратган образлари билан кўпчиликнинг қалбида бутун умрга ўчмас сиймоқни яратиб кетди. Икки нафар фарзандини бекам-у кўст ўстирди.

 

Ruxshona

Maqola Hordiq-plus gazetasida chop etilgan.  

 

 

 

 

 

Яндекс.Метрика