Иккинчимас, биринчи ва ягона бўлинг!

Орзуларни бой берманг!

Қиз бола борки, кичиклигидан келин бўлиш орзусида яшайди. Бу мақомнинг қанчалик қадрли эканлиги болалигимиздан уқтирилса керак-да! Аввалига қўғирчоқларимиз келинсалом қилади, кейин ўзимиз “келин-келин” ўйинларини ўйнаймиз. Тўю томошага борганимизда ял-ял ёнаётган келинчакка ҳавас билан қараймиз. Ҳали оила нима, бахт нима, тушунмаймиз-у, ички бир туйғу билан ҳар бир аёл ҳаётидаги энг бахтли кун –  оппоқ келинлик либосини кийган онлар эканлигини англаймиз. Жон қизларжон, келинлик либосидек оппоқ орзуларингизга доғ туширманг!

Ёр-ёр садолари сизга ҳам насиб этсин!

Нега қиз бола ота уйини тарк этаётганида «Ёр-ёр» айтишади. Эзгу ниятлар жо бўлган куй садолари фақат хонадонда тўй бўлаётганидан далолатми? Йўқ! Сизга бахт тилашаяпти, йиллар давомида асраб-авайлаб улғайтирган жигарпорасини ёруғ юз билан катта ҳаётга яхши тилаклар билан кузатишаяпти. «Севаман! Сени кеч учратдим, хотинимда кўнглим йўқ», дея юрагингиз лаққа тушадиган, ақлингиз эса ақли бўлганда ишонмайдиган ёлғонларга учиб, момомерос «Ёр-ёр»дан ўзингизни мосуво қилманг!

Муҳаббат деб йўлдан адашманг! 

Севдингиз, севилдингиз. Бироқ кўнгил қўйганингиз тақдирнинг ўйиними, ота-онасининг талабими (унинг ўзига қўйиб берсангиз, миллионта баҳонаси тайёр), сизга эмас, ўзгасига уйланди. Лекин хаёлингиздан кетмаётганидек ҳаётингизни ҳам тарк этмаяпти. Қисматнинг бу битиги муҳаббатни яксон қилмаслиги учун «жасорат» кўрсатмоқчи «ошиғингиз». Кўнгилга қарши бормоқ қийин, тушунамиз. Бир танингизга ўйланг. Аввало чиндан севган инсон сизни бахтли қилмоқ учун ҳар қандай тўсиқни енга оларди, кўз очиб кўргани сиз бўлардингиз. Кўзингизни очинг, «Яхши кўраман, бошқа йўлимиз йўқ», деб, ҳиссиётларга қурбон бўлманг!

Гап-сўзларга қолманг!

«Одамлар бир кун гапиради, икки кун гапиради, кейин…», деб калта ўйламанг! Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳеч ким сизни бир саёқ эркакнинг тузоғига тушган бечора мусича дебмас, бир оила хўжайинининг бошини айлантириб олган енгилтак деб атайди. Тўхтанг, ҳозироқ бу йўлдан қайтинг, токи пешанангизга қора тамға босилмасин. 

Худбинлик қилманг!

Бир эркакнинг кўнглига йўл топиб эришган «бахт»ингиз аслида бир аёлнинг бахтига чанг солишмасми? Биринчи хотин эрининг зуғумидан қўрқиб, сочингизни юлмаса-да, жанжал қилиб шармандангизни чиқармаса-да, умр бўйи сизни қарғаб ўтиши аниқ. «Кундошлик ошни ит ичмас», дейдилар, бировнниг ошига қўл узатиб, кўз ёшлар уволига қолманг.

Ота-онангиз юзига оёқ босманг!

Волидангиз сизни икки олам ўртасида туриб, дунёга келтирди. Падарингиз «Орим шу, борим шу қизим», дея ер кўкка ишонмай улғайтирди. Ўткинчи ҳавас, бир бебурднинг ваъдалари, муҳаббат деб ўйлаган ёлғон ота-онангизнинг бошини эл ичида егишингизга наҳот арзиса? Қўйинг, бу савдони, токи отангиз сиздан юз ўгирмасин, онангиз тилини тишлаб яшамасин, ака-опа, ука-сингилларингиз сиздан ор қилишмасин.

Бахт деганлари бутун бўлади. Ярим бахт — бахт эмас. Ёхуд кимнингдир бахтини тортиб олиб, ўзники қилиш мумкинмас. Ўз бахтингиз — жуфтингизни топинг!


Комментарии (2) | Добавить: 19.09.2016
2.  (22.09.2016 10:32)
birinchi vs yagona bluish bar kimgaham nasi etmaydi...
1. begzod910211 (20.09.2016 01:45)
BOLARKANU QIZLARNI INSOFGA CHAQIRSAYAM BU SO'ZLAR KIMNIDUR TOG'RI YOLGA QAYTARADI KIMHADUR TASIR QILMAYDI QIZLAR KO'ZILARNI OCHILAR ERKAKLAR SIZSIZ YASHOLMIMAN DESAXAM BIR KUN KO'Z OCHIB KO'RGANINI QUCHOG'IGA QAYTADI
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
Поиск MP3 и Клипы

«Новости»

GM Uzbekistan avtomobil yetkazib berishni tezlashtirishni va’da qilayotganlarga ishonmaslikka chaqirdi
O‘zbekistonda avtomobil raqamlari xalqaro raqamlarga almashtiriladi, barcha qog‘oz hujjatlar esa bekor qilinadi
ukumat uchun alohida mobil aloqa tizimi yaratiladi
iPhone X smartfoni Android’da ishlovchi barcha telefonlardan uch marta ko'proq daromad keltirdi
Nokia X’ning taqdimot sanasi ma’lum bo‘ldi
Foto: Samolyotlarning “yotoqxonalari”
Toshkentda ma’muriy binolar atrofidagi panjaralar olib tashlanmoqda
AQShlik bloger halokatga uchrayotgan samolyotda to‘g‘ridan to‘g‘ri translyatsiya uyushtirdi
«Telegram bloklanganidan keyin ham g'alaba qozondi»
Kelajak oziq-ovqati: 10 yildan keyin dunyo ahli nima tanovul qiladi
Манзура билан очиқ видеоинтервью: унга Тамиладан ҳам баттар муносабатда бўлишяптими?
Президент фармони: Янги давлат мукофоти таъсис этилди
Qirg‘izistonlik o‘ymakor usta Qur’oni karimning 20 oyatini yog‘ochga o‘yib yozdi
AQSh Xitoyga qarshi yangi savdo cheklovlarini tayyorlamoqda
Yuridik ma`lumotga ega bo'lmay qayta tayyorlashdan o'tib yuridik xizmatda ishlash mumkin bo'ladi
Toshkentda 1-maydan sovuq suv narxi oshadi
1 iyuldan boshlab O'zbekistonda kobeyjing kartalari ishlab chiqariladi
Moskvada havo harorati 70 yillik rekordni yangiladi
Durov Rossiyada «Telegram» bloklanishiga munosabat bildirdi
Yaponiya korporatsiyasi O‘zbekistonda benzin ishlab chiqaradigan zavod quradi
Shavkat Mirziyoyev yana sobiq Bosh prokurorni esladi
AQSHda 522 kiloli pirog tayorladi
«Titanik» qoldiqlari auksionda sotilmoqda
Telegram o'rniga «TamTam». Foydalanuvchilar yangi messenjerga ko'cha boshladi
Rossiya Telegram'ning kulini ko'kka sovurmoqchi: App Store va Google Play’ga talab yuboriladi
«PSJ» yetti karra Fransiya chempioni bo‘ldi
Ayol-qizlar o‘rtasidagi Qur’on musobaqasining respublika bosqichi 25—26-aprel kunlari Toshkentda bo‘lib o‘tadi
Opera VPN servisi aprel oxirida yopiladi
Toshkentda mast erkakning puli, telefoni va poyabzalini olib ketgan o‘g‘ri ushlandi
Tramp Suriyadagi Rossiya obyektlariga zarba berish imkoniyatini ko‘rib chiqqan