loading...

 

Имтиҳонларга тайёргарлик: қандай қилиб кўп маълумотни эслаб қолиш мумкин?

Ўз ўрганиш услубингизни аниқлаб олинг

Барчамиз ҳар хил инсонлармиз, шунинг учун имтиҳонларга тайёрланиш стратегияси ҳам фарқланади. Ўз қобилиятларингиздан келиб чиқинг. Агарда сиз аудиал бўлсангиз дарсликларни ва конспектларни овозингизни чиқариб ўқинг, агар кинестетик бўлсангиз – ўз конспектларингиз асосида шпаргалкалар ёзинг ва жавобларингизнинг режаларини тузиб чиқинг.

Агар ҳар бир янги мавзуни аввалгиларисиз тушунишни иложи бўлмаса, унда фақат бир йўли қолади: барчасини тартиб билан ўрганинг.

Шунингдек, мураккаб саволлардан бошлаш керак, деган тушунча бор. Улар учун етарлича вақт ажратиш керак. Яхшиси уларни толиқмасингиздан аввалроқ ўрганишни бошласангиз яхши бўлади. Осон саволларни кейингига қолдиринг.  

 

Ёдлаб олишга эмас, тушунишга ҳаракат қилинг 

Ёдлаб олиш — ютқазиб қўйишга олиб келади. Бундан ташқари, у узоқ вақтни ўғирлайди. Саволлардаги мантиқий алоқаларни қидиринг, боғлиқликларни ўйлаб топинг. 

Албатта, ҳар бир нарсада ёддан билиш зарур бўлган маълумотлар бор: саналар, формулалар, ечимлар. Бироқ мантиқни англаб етсангиз, уларни эслаб қолиш янада осонроқ бўлади.  

Имтиҳонларда мавзуни ўз сўзларингиз билан айтиб беринг. Жавоб тушунарли бўлиши учун яхшилаб фикрланг.  

«3–4–5» методикаси

Биринчи кун фан бўйича билимларни янгилаш учун ўз методичкангизни ўқиб чиқинг. Бундай ҳолда сиз ҳеч бўлмаганда 3 баҳога лойиқ бўлишингиз керак.  

Иккинчи кун айнан ўша саволлар устида ишланг, бироқ дарслик бўйича. Бунда сиз кўпроқ мураккабликларга ойдинлик киритасиз. Агар тиришқоқлик билан ҳаракат қилсангиз, демак 4 га торта оласиз.

Сўнгги кун ўз жавобларингизни идеал даражага олиб чиқинг: такрорланг, бўшлиқларни тўлдиринг, эслаб қолинг. Учинчи кундан сўнг, имтиҳонни аъло баҳога топшира оласиз.

 

Икки кунни ўрганишга, бир кунни эса қайтаришга ажратинг

Тизим жуда оддий: барча мавзуни иккита тенг қисмга ажратиш ва уларни икки кун ичида ўрганиш керак. Учинчи кун тўлиқ ёдлашга сарфлансин. 

Бир мавзуга ёпишиб олманг

Агар битта савол устида узоқ вақт ўтирганингизни ҳис этсангиз, уни ташлаб кетинг. Тайёргарликда энг яхши рағбатлантириш — таймер. Бу мавзуга қанча вақт ажрата оласиз, шуни чамалаган ҳолда, кейингиларига ўтишингиз керак бўлади. 

 

Вақт бўйича чекловлар қўйинг

Ҳар битта мавзуни узоқ ва чексиз ўрганиш мумкин, шу сабабли энг асосий маълумотларни ёдда сақлашга ҳаракат қилинг. Дарсликдаги катта бўлимдан энг керакли бўлган фикрларни ажратиб чиқинг: кичик ҳажмда тузиб олинган мавзуни эслаб қолиш осон.

 

Савол учун жавоб бериш режасини тузинг

Ҳар қандай, ҳаттоки, энг узун ва мураккаб саволни бир неча сўзлар билан ифодалаш мумкин. Худди шундай жавобларни ҳам қисқароқ ва тушунарлироқ ифодаланг. Бу мавзуларни хотирада яхши сақланишига ёрдам беради.

 

Иккита ёки учта бўлиб тайёрланинг

Сизга энг қийин туюлган мавзуларни ёзиб олинг. Унга жамоа билан биргаликда ечим топиш тез ва осонроқ бўлади. Сиз каби имтиҳон топшираётган дўстларни учрашувга чақириб, биргаликда тайёрланинг. 

Учрашув анъанавий суҳбатлар, ҳазил ёки дам олишга айланиб кетиши мумкин, лекин энг муҳим вазифа ва мақсадингиз ёддан чиқмасин. 


Комментарии (0) | Добавить: 17.06.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Timati Moskvada futbol klubi tashkil etmoqchi
Messi FIFAga xat yozib uzr so'radi
Sharof Muqimov aktrisa Setora Alimjonovaga uylandi?
Samsung Galaxy S8 va S8 Plus rasman namoyish etildi
Dubayda havoda muallaq turuvchi birinchi minorani qurishmoqchi
Rio—2016 ning qahramon bokschilari Astana Arlans bilan ringga chiqib, ertasigayoq Bangkokka jo‘nab ketadi
Messi hakam bilan bog'liq mojaroga izoh berdi
Amazon egasi eng boy odamlar ro'yxatining 2-pog'onasiga ko'tarilib oldi
Xitoyda ikki ming metr balandlikda modalar namoyishi bo‘lib o‘tdi
“Lukoyl” Rossiyadagi ayrim AYoQShlarini yopmoqda, Toshkentdagilarning taqdiri hozircha noma'lum
Google Chrome uchun eng foydali kengaytmalar
O‘zbekistonda birinchi marta Rossiya kinosi haftaligi o‘tkaziladi
Aktrisa Nargiza Salmonovani deb uning muxlislaridan biri xotini bilan ajrashdi
MTS O'zbekistondagi sho'`ba korxonasini 1 dollarga sotdi
Yadro quroli butunlay taqiqlanadimi?
Endilikda bankda hisobvaraq ochish uchun ta`sis hujjatlari talab etilmaydi
Dubayda hukumat idoralari ishiga sun`iy idrok joriy etiladi
Dushanbeda O'zbekiston mahsulotlari namoyish etiladi
Prezident Navoiy issiqlik elektr stansiyasini kengaytirish loyihasi bilan tanishdi
Samvel Babayan terma jamoaga yana bir yangi futbolchini taklif qildi
Qarishga qarshi preparat muvaffaqiyatli sinovdan o'tkazildi
Oddiy va mazali ichimlik bo'g'inlaringizga yangi hayot bag'ishlaydi
Erkaklardagi ortiqcha vaznning yashirin sabablari
Maktablarda o'quv yili uzaydi, ta`tillar muddatlari o'zgardi
O‘zbekiston GM Uzbekistan avtomobillari narxlarini oshirmaydi
Shohrux reperning o‘n yillik tanaffusdan keyingi ilk konsertidan fotoreportaj
Ekspertlar Xitoyning C919 birinchi yo‘lovchi samolyoti parvozga tayyorligini tasdiqladi
Shavkat Mirziyoyev yangi Chevrolet Malibu avtomobilida shahar aylandi
Londonda navbatdagi fojia: haydovchi odamlarni bosib ketdi
Kamchatkadagi vulqon 200 yildan keyin uyg'ondi