У нас есть только
оригинальные песни

Ҳинд авиакомпанияси ногиронни ташишни рад этгани учун жаримага тортилди

calendar 13.05.2016
1007

Ҳиндистоннинг SpiceJet авиакомпанияси 2012 йилда Калькуттадан Гоага ногиронлар муаммолари бўйича конференцияга кетаётган ҳуқуқ ҳимоячиси Жее Гхошни ташишни рад этгани учун бир миллион рупийга (15 минг долларга) жаримага тортилди. Бу ҳақда Mashable нашри хабар бермоқда. 

Ҳиндистон олий суди ҳаками церебрал фалаждан азият чекувчи аёлга парвознинг рад этилгани "раҳм-шафқатнинг умуман йўқлиги" ва "чидаб бўлмас таҳқирлаш"ни кўрсатишини таъкидлаб ўтди ҳамда авиакомпаниянинг бу қарорини номақбул ва "инсон қадрини ҳақорат қилувчи" деб атади.

Авиакомпания вакиллари Гхошнинг ташқи кўриниши – "оғзидан қон ва кўпик келаётгани" унинг парвозни нормал кўтара олишига шубҳа уйғотганини таъкидлашган. Бироқ аёл унинг аҳволини баҳолаш учун ҳеч ким шифокор чақирмаганини айтган ва судга мурожаат қилган. 

2014 йилда Францияда Британиянинг EasyJet лоукостери самолёт бортига ногирон аёлни кўйишдан бош тортгани учун 50 минг евролик жаримага тортилганди. Авиакомпания аёл ҳамроҳсиз саёҳат қилаётганини сабаб қилиб кўрсатган. Компанияда айтилишича, ногиронлар аравачасидаги аёл фавқулодда вазият юзага келганда фалокат чиқишига мустақил равишда етиб ололмасди.

Яндекс.Метрика