У нас есть только
оригинальные песни

Ҳиндистонда 150 миллион йил аввал яшаган динозавр излари топилди

calendar 12.06.2016
1389

Динозаврларнинг тераподлар гуруҳига мансуб Eubrontes Gleneronsensis деб номланган йиртқич динозавр 150 млн йил аввал қолдирган излар Ҳиндистоннинг Ражастон штатида топилди. Уч бармоқли тош қотган излар занжири Жайсалмар шаҳри яқинидаги Тар чўли ўртасида маҳаллий Жай Нарайн Виас университетнинг геология ва зоология бўлими олимлари гуруҳи томонидан топилди. 

"Биз кучли тирноқлар ва 30 см дан каттароқ йирик бармоқларга эга динозаврларнинг уч бармоқли изларини топишга муваффақ бўлдик. Дастлабки маълумотларга кўра, уларни денгиз бўйида яшаган, баландлиги 3 метр ва узунлиги 5-7 метр бўлган динозавр қолдирган", деб айтди доктор Вирендра Сингх Парихар.

Экспедициянинг асосий вазифаси Ҳиндистонда аввал бу ерда учрамаган учувчи ва денгиз судралиб юрувчиларини аниқлашдан иборат ва Катч ҳавзаси ҳамда Жайсалмер ҳудудидаги Вайсакхи геологик формацияси бунинг учун жуда мос келувчи жойлар ҳисобланади. Тар ёки Буюк Ҳинд чўли геологик-тарихий жиҳатдан жонзотлар қолдиқларини ўрганиш учун жуда қизиқ жойдир, чунки бу ҳудудда охирги 280 млн йил ичида 4 марта – триас, бўр, кайнозой даврларида денгиз бўлган. Денгиз чўкиндиларда кўп миқдорда ўсимликлар ва жонзотларнинг тош қотган бўлакларини қолдирган. 

Профессор Суреш Чандра Матурнинг таъкидлашича, биринчи натижалар илҳомлантирмоқда, чунки Eubrontes Gleneronsensis излари Ҳиндистонда биринчи бор аниқланди. У аввал Франция, Польша, Словакия, Италия, Испания, Швеция, Австралия ва АҚШда учраган. "Бу ушбу ҳудудда динозаврларни топишда янги имкониятлар очади", деб айтди профессор.

Фатегарх тузилмаси ҳудудида жонзотларнинг оммавий ўлими излари бўлган палеонтологик қатламнинг очилиши яна бир ҳақиқий кашфиёт бўлди. Бу ерда динозаврлар, тимсоҳлар, чиғаноқлар ва балиқлар қолдиқларида сирли магнит шарчалар учрайди, бу шарчалар даврий равишда қадимий геологик қатламларда аниқланади. Профессор Матурнинг фикрича, бу ҳолат динозаврларнинг сирли йўқолишига аниқлик киритишда ёрдам беради.

Яндекс.Метрика