У нас есть только
оригинальные песни

Ҳиндистонда аттракцион ҳаракат пайтида бузилиб, ерга қулаб тушди

calendar 15.05.2016
972

Ҳиндистонда кўнгилочар аттракциони ҳаракат вақтида бузилиб, ўз ўқидан чиқиб, ерга қулаб тушди. Бу ҳолат тасвирланган мудҳиш кадрлар интернетда жойлаштирилди.

Фавқулодда вазият Ченнайдаги аттракционлар боғида юз берди. Чоп этилган видеоёзувда катта ўққа ўрнатилган, одам билан лиқ тўла айланма арғимчоқ ҳаракат пайтида бирданига ўз ўқидан чиқиб, ерга қулаб тушгани тасвирланган.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, нохуш воқеа оқибатида бир киши ҳалок бўлнае, яна 20 киши жароҳат олган. Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда. Ченнай полицияси боғ эгасини ҳибсга олди.

Яндекс.Метрика