У нас есть только
оригинальные песни

Ҳиндистонда дафн маросимида марҳум тирилиб кетди

calendar 30.07.2016
3210

Ҳиндистоннинг Мадҳя Прадеш штатида дафн маросимига келган одамлар ҳайратдан қотиб қолишди. “Марҳум” жаноза пайтида ҳаётга қайтди. Бу ҳақда “The Mirror” хабар берди.
 
23 ёшли Сандип ўрмонга ўтин териш учун борганида, уни илон чақиб олган. Қишлоққа қайтгач, оила аъзоларига бўлган воқеа ҳақида айтиб берди. Йигитнинг оила аъзолари эса уни шифохонага етказиш ўрнига, қўшни қишлоқдаги тантрик амалиётчисига олиб боришди. Афсуски, тантрик амалиётчисининг ҳаракатлари унга фойда бермади. Сандипнинг яқинлари уни вафот этди дея гулханда куйдиришга қарор қилишди.
 
Ҳиндистоннинг баъзи ҳудудларида илон чақиши натижасида вафот этган одам жасадини куйдирмай, ерга кўмишади. Лекин, “марҳум”нинг яқинлари унинг жасадини гулханда куйдиришга аҳд қилишди. 
 
Сандипнинг танасига олов тегишни бошлаган бир пайтда, у бақириб юборди ва  ҳушига келди.
 
Сандипнинг ҳаёти сақлаб қолинмаслиги ҳам мумкин эди.  Тантрик уни иккинчи марта ўлди деб эълон қилди. Яхшиямки, у шифохонага ётқизилди. 
 
Ҳиндистонда ҳалиям ғалати ирим-сиримлар мавжуд. Айнан шу иримлар туфайли бир киши ҳаётдан кўз юмишига бир баҳя қолди.
Руслан Сулаймонов
Яндекс.Метрика