У нас есть только
оригинальные песни

Ҳиндистонлик йигит 4 мингта смайлик ёрдамида WhatsApp’ни «бузиш» йўлини топди

calendar 24.12.2015
1664

Ҳиндистонлик хавфсизлик тадқиқотчиси Индражит Бхайян WhatsApp орқали 4—4,5 мингта эмодзидан иборат хабар қабул қилинганида, мессенжер юборувчи билан ёзишмани давом эттиришни блоклаб қўйиб, қотиб қолишини аниқлади. Бу ҳақда у ўз блогида маълум қилди, деб ёзади TJournal.

                                                       

У бу хатоликни 2014 йилдаёқ дўсти билан бирга аниқлаган. Ўшанда махсус кодировкада  2 Кб дан зиёд ҳажмли хабарни юбориш дастурнинг қотишига сабаб бўлиши маълум бўлганди. WhatsApp дастурнинг кейинги янгиланмасида хабардаги белгилар сонини чеклаш орқали бу хатоликдан қутулди. Бироқ компаниядагилар узун хабар эмодзилар ёрдамида терилиши мумкинлигини ҳисобга олмади.

2015 йил декабрида Бхайян мессенжерда хабар юбориш майдонига 4—4,5 мингта смайлик териш дастур ишини секинлаштиришини, бундай хабарни қабул қилиш эса дастурнинг қотиб қолиши ва ёпилишига олиб келишини аниқлади. Уни WhatsApp’нинг веб-версияси орқали юбориш мумкин, у ерда матн ҳажми 6500—6600 та белги билан чекланган (мобил қурилмалар учун мўлжалланган дастурлар эса бир неча юзта эмодзи тергандаёқ қотиб қолишни бошлайди).

Юборувчи ўзи жўнатган минглаб эмодзиларни ўчириб ташласагина, дастур қотишдан тўхташи мумкин. Хавфсизлик тадқиқотчиси фикрича, бундай хатоликдан аввалроқ тасодифан жўнатиб юборилган номақбул хабарлар ўқилишининг олдини олишда фойдаланиш мумкин.

Бхайян WhatsApp’ни вазиятдан хабардор этганини айтди ва кейинги янгиланмада камчиликка нуқта қўйилишига умид билдирди.

                                                  

Яндекс.Метрика