У нас есть только
оригинальные песни

Индонезияда 14 киши наркосавдо учун қатл этилади

calendar 27.07.2016
1320

Индонезия прокуратураси 14 кишини қатл этишга маҳкум қилди. Уларнинг орасида 10 хорижлик бор. Қатл жорий ҳафтада амалга оширилади, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Муҳаммад Прасетио маълум қилди. 

Таъкидланишича, қатл этилишга маҳкум қилинганларнинг барчаси гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ишлар учун судланган. Уларнинг барчаси қатл ижро этиладиган Нусакамбанган турмасига жўнатилган.

Ўлимга маҳкум қилинган хорижликлар орасида Нигерия, Ҳиндистон, Покистон, ЖАР ва Зимбабве фуқаролари бор.

Яндекс.Метрика