У нас есть только
оригинальные песни

Индонезияда тирбандликда 18 киши ҳалок бўлди

calendar 06.07.2016
1263

Индонезиянинг Ява ороли шимолида жойлашган Бребес ҳудуди полицияси 5 июлда "даҳшатли тирбандликда" қолиб кетиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Asian Correspondent нашри хабар бермоқда.

Пуллик йўл East Brebes орқали Жакартадан Тегалга йўл олган минглаб ҳайдовчилар турли маълумотларга кўра йўлдаги тирбандликда 20 соатдан 35 соатгача қолиб кетишган. Улардан кўпчилиги мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи якунланиб, Ийд Ал-Фитр байрамини нишонлаш учун уйларига кетаётган бўлганлар.

Ҳудуд бош шифокорининг айтишича, 12 киши иссиқ ҳаво ва ҳолдан тойиш сабабли сурункали касалликлар қўзғаши, 5 киши эса авария оқибатида ҳалок бўлган, яна бир одамнинг ўлими сабаби ўрнатилмаган.

Транспорт оқимининг зичлиги туфайли шифокорлар ҳаттоки мотоциклларда ҳам ёрдамга муҳтожлар ёнига етиб бора олишмаган.

Нашрнинг таъкидлашича, тирбандлик йўл инфратузилмаси сабабли юзага келган: йўлдан ўтиш учун пул тўлаш пунктлари олдида узун навбатлар юзага келган.

Яндекс.Метрика