У нас есть только
оригинальные песни

Инсоният тарихидаги шовшувли жумбоқлар ҳақидаги ҳақиқат

calendar 02.06.2015
1933

Инсонлар табиатан сирларни, топишмоқларни яхши кўради. Филадельфия тажрибаси, Қонхўр Жек, ғойиб бўлган Боинг ва Бермуд учбурчаги ҳақидаги ҳикоялар кимга ёқмайди дейсиз. Улар бизни ҳаяжонга солади, гоҳ қўрқувни, гоҳ қувончни, гоҳ номаълумликни ҳис этишга мажбур қилади.

Аммо бундан ёзувчилар ва журналистлар унумли фойдаланиб келмоқда. Фан аллақачон жавобини топиб бўлган жумбоқлар ҳақида ҳалигача илмий-оммабоп китоблар ёзилмоқда, кўрсатувлар суратга олинмоқда. Ахир бу ҳам шуҳрат, ҳам пул дегани.

Қуйида ўтмишдаги бир нечта машҳур жумбоқнинг ечимини қидириб кўрамиз.

1. Бермуд учбурчаги.

Бермуд учбурчаги ҳақида эшитмаганлар бўмаса керак. Флорида, Пуэрто-Рико ва Бермуд ороллари ўртасидаги океан бўлаги шу ном билан аталади. Унинг иккинчи номи – Иблис учбурчаги. Бу ҳудуддан ўтаётган кемалар ва самолётларнинг ғойиб бўлишини ўзга сайёраликлар ва иблис кирдикорлари билан тушунтиришади.

Аслида эса 1975 йили пилот ва олим Лоуренс Куше ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, учбурчакда ҳеч қандай ғайритабиийлик йўқ: ёмон об-ҳаво туфайли кемалар чўккан, самолётлар қулаган. АҚШ қирғоқ қоровули хизмати ҳар бир "ғойиб” бўлишдан сўнг кема ва самолёт қолдиқларини топишган.

2. Майя цивилизацияси.

Майя қабилаларининг юқори даражадаги тамаддуни тушунарсиз равишда йўқ бўлиб кетган. Ҳарқалай, бу илмий-оммабоп нашрларда бот-бот такрорланадиган таъкиддир. Аслида эса муаммо 2005 йили ҳал қилинган эди. Археолог Жаред Даймонднинг тадқиқотига кўра, майялар ўз очкўзликларининг қурбонлари бўлган. Улар кўплаб ўрмонларни кесиб ташлагани туфайли ер қуёш радиациясига қаршилик кўрсата олмай қолган. Бу ўз навбатида қурғоқчиликни, ернинг қувватсизланиши келтириб чиқарган. Қишлоқ хўжалиги барбод бўлган. Одамлар тирикчилик дардида турли ҳудудларга тарқаб кетган. Маданият ҳам йўқ бўлиб кетган.

3. Ўлим Водийси тошлари.

1940 йилдан буён одамлар Ўлим Водийсидаги тошлар нима сабабдан бу қадар осон, барг мисоли думалаб юришини тушунишга ҳаракат қилган. Кўплаб назариялар илгари сурилди. Фақатгина 2011 йили масала ҳал қилинди. Аниқланишича, қиш фаслида тошлар ҳаракатланадиган участкаларда ёмғир конденсацияси содир бўлади. Тунда бу намлик музлаб қолади, тошлар муз устида ҳаракатланади.

4. Тунгус метеорити.

1908 йилнинг 30 июнь куни Сибирь осмонини ёриб ўтган улкан тош тайга ўрмонларига қулади. Портлаш 2 минг кв. км масофани қамраб олди. Кейинчалик олимлар унинг Хиросимага ташланган бомбадан 1 000 баробар кучлироқ бўлганини аниқлашди. Бу портлаш яна кўплаб конспирацияларга сабаб бўлди. 2007 йилда украиналик олимлар кратер ва метеорит қолдиқларини таҳлилдан ўтказишди. Метеорит таркиби ҳеч қандай ўзига хосликка эга эмаслиги, портлаш ерга урилиш зарбининг натижаси эканлиги аниқланди.

5. Миср пирамидалари.

Ўтган аср ўрталарида пирамидалар қурилишига бағишланган ғайриилмий назариялар миқдори ҳаддан зиёд кўпайиб кетди. Хусусан, пирамидаларни ўша замонда мавжуд технологиялар ёрдамида қуриб бўлмаслиги гўёки исботланган эди. 2014 йили амстердамлик олимлар қурилиш тафсилотларини аниқлашди. Қабр деворидаги қадимий тасвирни таҳлилдан ўтказиб, тадқиқотчилар қурувчилар сув ва лойни тошларга чаплаб, уларни силлиқлаштиргани ва шу тариқа қурилиш жойига судраб келганликларини аниқлади. Manba: xababrdor.uz
Яндекс.Метрика