У нас есть только
оригинальные песни

Instagram аудиторияси 500 миллионга етди

calendar 21.06.2016
919

Instagram’нинг фаол фойдаланувчилари сони 500 млн.га етди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бу натижа YouTube, WhatsApp, WeChat ва QQ хизматлари фойдаланувчилари сонига тенглашган. 500 млн фаол аудитория орасидан Instagram’дан ҳар куни фойдаланадиганлар 300 млн.ни ташкил этади. АҚШда ушбу хизматдан 100 млн киши фойдаланади. Кейинги ўринларда Бразилия (35 млн), Буюк Британия ва Япония бормоқда. 

Фойдаланувчи бир кунда ўртача ҳисобда 21 дақиқа вақтини Instagram’да ўтказади. Бундан ташқари, бир кунда 4,2 млрд лайк қўйилади ва 95 млн фото ва видео юкланади.

Яндекс.Метрика