У нас есть только
оригинальные песни

Instagram биринчи марта сервиснинг ойлик аудиторияси ҳажмини эълон қилди

calendar 21.01.2013
1601


t.com

Instagram фотохизматининг ойлик аудиторяси 90 миллион фойдаланувчини ташкил этади, дея хабар бермоқда компания матбуот маркази. All Things Digital’нинг хабар беришича, Instagram бу каби статистик маълумотларни илк бор эълон қилмоқда.

Фотохизмат ўзининг кунлик аудиторияси миқдорини ошкор қилмаган, бироқ, қайд этишича, ҳар куни фойдаланувчилар 40 миллион донагача фотосуратларни юклашади. Бундан ташқари, ҳар сонияда Instagram’да минглаб фикрлар қолдирилади ва 8500 та лайк қўйилади (Instagram ишлаб чиқувчилари блогида эса фаоллик энг юқори бўлган вақтларда лайклар сони 10 мингга етиши қайд этилган).

Instagram асосчиларидан бири Кевин Систром (Kevin Systrom)нинг All Things Digital’га берган маълумотига кўра, фотосервис аудиторияси мунтазам ўсиб бормоқда. Нашрнинг қайд этишича, статистик маълумотлар Instagram фойдаланувчилари фотохизматни оммавий равишда тарк этишаётгани ҳақидаги миш-мишларга жавоб тариқасида эълон қилинган.

Ушбу миш-мишлар AppData сервиси маълумотларига асосан тарқатилган эди. Унга кўра, 2013 йилнинг январь ойи ўрталарида бир қатор нашрлар Instagram’нинг кунлик аудиторияси ҳажми бир ой ичида икки баробарга камайиб кетгани ҳақида хабар тарқатишган эди.

Қайд этиш жоиз, AppData фойдаланувчиларнинг бевосита Instagram’даги фаоллигини ҳисобламайди, балки Facebook томонидан тақдим этган маълумотларга асосланади. Бунинг натижасида сервис Instagram ва Facebook’даги аккаунтларини боғлаган фойдаланувчиларнинггина фаоллигини ҳисоблаган, холос.

Фойдаланувчилар сервисни тарк этишларини Instagram томонидан жорий этилган янги қоидалар билан боғлиқлиги тахмин қилинганди. Унда фотохизмат фойдаланувчилар томонидан чоп этилган суратларни, муаллифларига ҳақ тўламасдан, тижорий мақсадларда фойдаланиши мумкинлиги қайд этилган. ОАВ ва бир қатор фойдаланувчилар Instagram суратларни сотиш билан шуғулланади, деган қарорга келиб, бунинг учун фотохизматни танқид қилишди.

Кейинчалик Instagram раҳбарияти қоидалардаги баҳсли фикрни очиқ тушунтириб, фойдаланувчиларнинг маълумотлари фақатгина реклама учун фойдаланилишини маълум қилди. Янги қоидалар 2013 йилнинг 19 январидан кучга кирган.


Яндекс.Метрика