У нас есть только
оригинальные песни

“Internet alifbosi” — bu savodsizlik ibtidosimi?

calendar 12.11.2017
1523

Бугунги кунда “Twitter”, “Fasebook”, “Telegram”, “Однокласники”, “Viber”, “Line” каби ижтимоий тармоқлар биз ёшларнинг севимли дўстимизга айланиб улгурди.
 
Бундай дастурлар тезкор ва қулайлиги сабабли улар “истеъмолчилари”нинг сони кундан кунга ортиб бормоқда.
 
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, интернет орқали кунига 200 млрд дан ортиқ хат (жумла, хабар) жўнатилади.
 
Йил бўйи тахминан трлн мактуб ўз эгасига узатилади. Аммо бу тезкорлик ва енгилик кўплаб саводхонлик билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқармоқда.
 
Айрим ижтимоий саҳифалардаги ёзишмалар матнига эътибор берсак, ундаги ўзига хос қисқартиришлардан ҳайратланмасликнинг имкони йўқ.
 
Масалан, “Ассалому алейкум” саломлашиш сўзлари (Аа), “Ва алайкум ассалом” жумласи эса (вал.а) “нима гаплар” (нма гапла), телефон қилинг, (тел қ/нг), нега (не), тарзида ўзгартирилади.
 
Нутқимизда энг кўп қўлланиладиган сўзларнинг бу тарзда қисқартирилиши тўғрими?
 
Гулмира Шукурова, ўқитувчи:
– Дўстларим билан интернет тармоқлари орқали гаплашганимда сўзларни тўлиқ ва тушинарли ёзишга ҳаракат қиламан.
 
Баъзан, улар “ҳамма сўзларни тўлиқ ёзишингиз шарт эмас, ўзингизни чарчатиб нима қиласан?” дейишади. Улар сўзни қисқартириб ёзишларидан нечоғлиқ қийналишимни сезишмайдилар ҳатто. Бошқалар ҳам мен каби азият чекишмасин деб тўлиқ ва аниқ ёзишга ҳаракат қиламан.
 
Ўз фикрлари билан ўртоқлашган ўқитувчи каби ижтимоий тармоқдаги “мулоқотда” сўзларни тўлиқ, тиниш белгиларини тўғри қўйиб ёзадиган кишилар жуда кам.
 
Ахир фан-техника шиддат билан ривожланаётган бир пайтда билимларимизни янада ошириш ўрнига саводсиз бўлиб қолиш — ҳақиқий фожиа! Фақат бизгина эмас, бошқа хорижий давлатлардаги интернет фойдаланувчилари ҳам сўзларни қисқартириб ёзишар экан.
 
Инглиз, рус, француз, немис тилидаги қисқартирувлар тил ўрганувчиларда турли хил қийинчиликларни келтириб чиқаради.
 
Улар қисқартириб ёзилган сўзларни, ёхуд ибораларни ўрганишади. Унинг тўлиқ варианти эса ўрганилмай қолаверади. Бирор бир илмий адабиёт ёки бадиий асар ўқиганларида сўзларнинг тўлиқ вариантини билмасликларидан турли муаммоларга дуч келишади.
 
 “Интернет алифбоси”да ҳис ҳаяжонни ифодалаш учун тиниш белгиларидан ҳам “унумли” фойдаланилади. Жумладан, “?” белгиси (“нималар билан бандсан?”), “!” (“кайфиятларинг қалай?”, “)))” бу белги (хуш кайфиятни), “(((” эса (хафалик) ни ифодалайди.
 
Бу кетишда сўзлар ҳарфлар билан эмас, балки тиниш белгилару турли хил смайликлар билан ёзилса, ажаб эмас.
 
Бу белгилар ростдан ҳам ўзлари ифодалаётган ҳис туйғуларга яқинми? Ачинарлиси, турли шеърлар, афoризмлар, ҳикматли сўзлар ҳам қисқартирилмоқда. Бундай сўзларни бузиш, унинг чуқур маъносига путур етказиш билан баробардир.
 
Масалан, Мақсуд Шайхзода қаламига мансуб қуйидаги мисраларда буни яққол кўришимиз мумкин.
 
D6stlar yaxwilikni avaylab asran,
Salom degan s6zni salmog’in oqlan.
6lganda yuz soat yig’laganidan,
Uni tirigida 1 soat y6qlan.
 
Фан-техника мўжизалараридан бири бўлмиш интернет кишиларга минглаб имкониятлар эшигини очди.
 
Дунёнинг бир бурчагида содир бўлган воқеа ҳодисаларни, унинг нариги бурчагидан бемалол билиш мумкин. Бироқ, бу каби енгилликлар кишини хафсаласиз, беъэтибор қилиб қўймаслиги керак.
 
Муҳими, интернетдан фойдаланиш маданиятига амал қилиш лозим. Шунда у инсон учун энг яқин дўстлардан бирига айланади.
 
Дарвоқе, аввалги мақоламизда интернет провайдерлар хизматидаги айрим муаммолар ҳақида сўз юритган эдик. 

Яндекс.Метрика