У нас есть только
оригинальные песни

Интернетда энг катта круиз лайнерининг фотоси пайдо бўлди

calendar 21.02.2016
3043

Интернетда ер юзида энг катта круиз лайнери фотоси пайдо бўлди. Унинг қурилиши Сан-Назер (Франция) шаҳри, STX кемалар йиғиш идорасида якунига етказилади. Gulf news нашри хабар беришича, у Harmony of the Seas номини олади.

The Mirror маълумотларига кўра, Royal Carribean International компаниясига тегишли лайнернинг қурилиши уч ойдан кейин тугатилиши керак. Унда хизмат кўрсатувчи гуруҳ ва йўловчиларни қўшиб ҳисоблаганда 8.8 минг одам жойлаша олади. Маълум қилинишича, лайнер Oasis of the Seas ва Allure of the Seas лайнерларидан 33 см га узунроқ ва ва бироз кенгроқ бўлади.

Бунлан ташқари, лайнер бошқа йирик лайнерларга қараганда самаралироқ бўлади, чунки унда двигатель тузилиши яхшиланиб, диодли ёритиш мосламаларидан фойдаланилган.

Harmony of the Seas 20 май куни Саутҳемптонга етиб келади, 29 май куни эса ўзининг биринчи сафарига, Барселона шаҳрига отланади. Ёз бўйи Ўрта Ер денгизида бўлиб, лайнер АҚШ ва Кариб ҳавзасига қараб йўл олади.

Яндекс.Метрика