"Интер"нинг қарзлари 417 млн еврони ташкил қилмоқда13. 02. 2016 08:57 271 A- A+

Италиянинг «Интер» жамоаси хўжайини Эрик Тоҳир клубнинг молиявий ҳолатини яхшилаш учун хитойлик инвесторларни жалб қилишга уриниб кўради.

Индонезиялик бу бизнесмен ўз ёрдамчиларига жамоани молиялаштиришга тайёр бўлган миноритар акционерни топиш бўйича кўрсатма берган.

La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, айни пайтда "нераззурилар"нинг қарзи 417 миллион еврони ташкил этади.

2015 йилнинг 30 июни ҳолатига кўра «Интер» Goldman Sachs банкига 230 миллион евро қарз эди. Шундан 108 миллион еврони Эрик Тоҳирнинг ўзи клубга берганди. Шунингдек, бу миқдорнинг 68 млн евролик қисми етказиб берувчилардан, 11 млн евролик қисми эса бошқа жамолардан қарз ҳисобланади.

Маълумот учун, 2014-15 йиллар мавсумда миланликлар клуби зарари 140 миллион евро бўлганди.


Комментарии (0) | Добавить: 13.02.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]