У нас есть только
оригинальные песни

Қирғизистонда энг коррупциялашган давлат идоралари номи айтилди

calendar 11.02.2016
1463

Қирғизистонда 8 та давлат идораси энг коррупциялашган деб топилди. Бундай маълумотларни Қирғизистон миллий статистика қўмитаси келтирмоқда.

Қўмита маълумотларига кўра, ўтган йили аҳолининг давлат идораларига муносабати аниқланадиган индекслар қаторига "Ижроия ҳокимияти ва маҳаллий ўз ўзини бошқариш давлат идораларида коррупция даражаси ҳақидаги шахсий фикр" кўрсактичи киритилди. Бу кўрсаткич бўйича Жазоларни ижро этиш давлат хизмати, Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш давлат хизмати ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги энг коррупциялашган деб топилган. Ундан кейинги ўринларда Давлат божхона хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ хизмати, Таълим ва фан вазирлиги, Иқтисодий жиноятлар билан курашиш давлат хизмати ва Архитектура давлат агентлиги, Адлия вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш фонди, Иқтисодиёт вазирлиги келмоқда.

Қирғизистонликларнинг фикрича, энг кам коррупциялашган давлат идоралари Давлат алоқа агентлиги, Маданият вазирлиги ва Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ишлари давлат агентлиги ҳисобланади.

Яндекс.Метрика