У нас есть только
оригинальные песни

Иш жойидаги сўнгги ҳафтани қандай ўтказиш лозим?

calendar 12.06.2016
1070

Ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзгач, икки ҳафта ишлаб бериш шартини бажариш керак бўлади. Бу кунларни фойдали ва маромида ўтказишга ҳаракат қилсангиз, бу эски иш жойингиздан тезроқ кўнгил узиб, янгисига мослашишингизга ёрдам беради. 

 

Сиз кетганингиздан сўнг барчага осон бўлишига ҳаракат қилинг

Аслида ҳар бир инсон бўшашидан аввал ҳамкасб ва бошлиқлар билан ортиқча муроса ва тортишувларсиз хайрлашса, мақсадга мувофиқ бўлади. Ўз компаниянгизни ёқтирасизми ёки йўқ, бу аҳамиятсиз. Мақсад — ҳеч кимни дилини сиёҳ қилмай, осон ва ҳотиржамликда кетиш.  

Бу икки ҳафта раҳбарингиз ўрнингизга муносиб номзод топиши ва сиз қолган ишларингизни якунлаб олишга улгуришингиз учун яхши фурсат ҳисобланади.  

Бўшаш ҳақида оғиз очганингизда мулойим, қувноқ бўлишга ва қисқароқ гапиришга ҳаракат қилинг. 

Шунингдек, сиз ўз ўрнингизга келувчи янги ходимга иш ўргатиш таклифини билдиришингиз мумкин. 

Бундан ташқари, ўзингиз ҳам янги номзодларни таклиф қилишингиз мумкин.

Агар бошида ҳамкасбларингиз сиз йўқлигингизда қийинчиликка дуч келишса, мавжуд муаммоларни қандай ҳал этиш бўйича ўз маслаҳатларингизни аяманг. 

Сизнинг шартномангизда компанияни мижозлар базасини тортиб олишдан ҳимоя қилувчи белги бўлиши мумкин.  Бу нозик масала, шундай экан, сиз аввалги иш жойингиз ҳақида нима дейишингиз ва нималарни қилиш мумкин эмаслиги тўғрисида яхшилаб ўйланг.

 

Муҳим лойиҳаларни тугатинг

 

Раҳбарингизни охирига етказилмаган ишлардан огоҳлантиринг. Қисқа муддат ичида амалга ошириш мумкин бўлган вазифаларни якунига етказиб қўйинг.

Баъзи раҳбарлар қўли остидагиларга икки ҳафтада битиши мумкин бўлмаган мураккаб топшириқлар бериб, уларни алдашга уринишади. Бу вазиятда қатъиятли бўлинг ва раҳбарингизни қайси ишни қилишга улугришингиз ҳақида огоҳлантиринг.

 

Компьютерни тозалаб, керакли ҳужжатларни сақланг

Ишчи компьютерда шахсий ҳужжатлар қолиши керак эмас. Агар бу иш ноутбуки ёки стационар идора компьютери бўлса, ўз маълумотларингиз ва ҳужжатларингизни кўчириб олиб, сўнгра ўчириб ташланг. 

Шунингдек, браузер тарихини, манзил ва cookies’ни Clean Master ёки CCleaner буйруғи ёрдамида ўчириб ташлаш керак бўлади.

 

Столни йиғиштиринг ва кадрлар бўлими билан гаплашинг

Идорада шахсий буюмларингизни қолдириб кетманг. Бўшашингиздан аввал барчасини охирги кунга тақамасдан, кетма-кет керакли буюмларни олиб кетинг. 

Кадрлар бўлимидаги ходимлар агар касаллик варақаси ва иш ҳақи ҳужжатларида белгиланган бўлса, фойдаланилмаган таътил учун тўловлар тўғрисида хабардор қилишади. Сиз билан ҳеч ким бу масалада боғланмаган бўлса, ўзингиз мурожаат қилинг ва барчасига ойдинлик киритинг.

 

Ўзингизни айбдор ҳис этманг ва дам олинг

Сўнгги икки ҳафта оғир ўтиши мумкин. Севимли иш жойингизни ташлаб кетаётганингиз учун ўзингизни айбдор ҳис қилишингиз мумкин. Бироқ бу нотўғри. 

Тўғри сиз ўз жамоангизни тарк этаяпсиз, балки яқин ҳамкасб дўстларни йўқотишдан қўрқарсиз, бироқ ўйлаб кўринг: сиз улар билан умрингизни охиригача бирга қола олмайсизку. Сиз олға ҳаракат қилишингиз зарур.

Ёдда тутинг, компания сиз келишингиздан аввал қандай яшаган бўлса, сиздан кейин ҳам шундай яшайверади. Жамоангиз ҳам сиз йўқлигингизга осонгина кўникади. 

Иш жойингиздаги сўнгги ҳафтадан роҳатланинг. Бу ҳафтани тўғри ва ёқимли ўтказишга ҳаракат қилинг. Янги иш жойига тетик ҳолда бориш учун бироз дам олиб, эркин юришга ҳаракат қилинг. 

 

Яндекс.Метрика