IShID xakerlarga qarshi qo'llanma ishlab chiqdi

ИШИД Anonymous халқаро хакерлар гуруҳининг кибер ҳужумларига қарши махсус қўлланмани ишлаб чиқди. Қўлланма телеграм ижтимоий тармоғи орқали экстремистларнинг ҳамфикрларига узатилган.

   Мазкур йилнинг 16 ноябрь куни интернет саҳифаларига халқаро хакерлар гуруҳи Anonymous ИШИДга аталган видео лавҳалар жойлаштирган эди. Унга кўра, Гай Фокс ниқобидаги номаълум шахс француз тилида сўзга чиқади: “Билингларки биз сизларни топамиз ва бу сафар қўлдан чиқармаймиз! Сизларга қарши йирик операцияни бошладик. Кўплаб кибер ҳужумларга тайёр туринг, биз ҳеч нарсани унутмаймиз ва кечирмаймиз. Уруш бошланди! Французлар сизлардан кучли ва мазкур трагедиядан яна ҳам кучга тўлиб чиқишади”.

   Видео огоҳлантиришдан сўнг, 17 ноябрь куни Anonymous хакерлари биринчи кибер ҳужумни амалга оширди. Матн парчалари учун мўжалланган Ghostbin ва Pastebin веб - иловасида экстремистларга оид 900дан ортиқ Twitter- аккаунтлар ҳақида маълумотларни жойлаштирди. Рўйҳатлар кетма-кетлиги твиттерда #OpISIS ва #OpParis хэштеги остида ҳам эълон қилинди. Dazed нашриётининг маълумотига кўра, юқоридаги аккаунтлар тармоғдан ўчириб юборилган. Бундан ташқари хакерлар 5500 та аккаунтни бузишга улгуришган ва террористлар изига тушишган.

   “ISIS операцияси” давом этади, Биз – мусулмон, христиан, еврейлармиз. Бизда ягона миллат, давлат ва дин мавжуд эмас. Ислом давлати террористлари биз сизларни топамиз, сайтларингизни бузамиз, ижтимоий тармоқлардан йўқ қиламиз. Тарқатган махфий маълумотларингизни оммага эьлон қиламиз. Шу ондан бошлаб онлайн ҳолатда ҳеч қаерда яширина олмайсизлар. Сиз - вирус, биз- вакцинамиз! – дея халқаро аноним хакерлари қайд этишган эди.

   Юқоридаги ҳолатларни кузатиб турган террористлар эса, Anonymous хакерларини “ахмоқлар” деб аташ билан бирга, ўзларининг ҳимоя қўлланмаларини Telegram ижтимоий тармоғи орқали ҳамфикрларига йўллаган. Business Insider нашрининг хабар беришича, мазкур қўлланма араб ҳамда инглиз тилларида бўлиб, хакерларнинг ҳужуми бефойдалиги қайта ва қайта таъкидланган. Қўлланмада қисман, IP – манзилларни мунтазам равишда ўзгартириб туриш, таниш бўлмаган шахслар билан мулоқотга киришмаслик, нотаниш профиллардан келган жўнатмаларни очмаслик кўрсатмаси берилган.

Хакерларнинг Twitter - аккаунти хисобланган BinarySecда ёзилишича, кейинги ҳужум 4 декабрь куни экстремистларнинг сайтларига қилинади. “Тайёр тур ИШИД! Омад ёр бўлсин, у сенга керак бўлади” қабилидаги қайдлар ҳам киритилган.

   Anonymous қилган таҳдидига кўра, улар орасидаги хакерларнинг асосий қисмини Французлар ёки Францияда истиқомат қилувчилар дейиш мумкин. Сабаби бошқа террористик ҳужумларга кўз юмган хакерлар айнан 13 ноябрь куни Париждаги террактдан сўнг ҳакаратга келган. Шу билан бирга савол туғилади, хакерлар орасида араб тилини биладиган ва экстремистларнинг шевасини тушуна оладиганлар кўпмикан? Агар хакерлар ўз имкониятларидан кенг фойдалансалар, ҳеч бўлмаганда ижтимоий тармоқлардаги ўзаро хабар узатишишлар, ёпиқ ва очиқ ҳолдаги буйруқ беришларни тўхтатишлари мумкин.

   Халқаро хакерлар гуруҳи ўзининг Twitter - аккаунтида 2015 йилнинг февраль ойида пропаганда ва тарғибот ишлари олиб борилган 10 мингта аккаунтларни ўчирганликларини маълум қилишган. Шу қаторда ИШИД фаолиятига аълоқаси бўлган 149 та сайтларни, пропагандага оид видео лавҳалар мавжуд бўлган 6000 та почталарни йўқ қилишган. Grani.lv нашрининг хабарига караганда, дин ниқобидаги экстремистлар террактларни ва жангчиларни молиялаштириш учун Bitcoin электрон пул бирлигидан фойдаланишган.


Комментарии (1) | Добавить: 21.11.2015
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Muhammad payg‘ambar (s.a.v.) sevgan 10 ta oziq-ovqat
Shohruhxon va Asal Shodiyevadan yangi fotosessiya
Apple’ning yangi egiluvchan smartfoni haqida batafsil ma’lumotlar paydo bo‘ldi
Moskva sudi Telegram’ni FXX talabini bajarmagani uchun 14 ming dollar jarimaga tortdi
Ramzan Qodirov shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlari​ning qabrini ziyorat qildi
Qirg'izistonning yangi prezidenti Sooronboy Jeenbekov, uning oilasi va qarindoshlari haqida nimalar ma`lum?
Qanday qilib uyqudan yaxshi kayfiyat bilan uyg‘onish mumkin?
Qualcomm Xitoyda iPhone ishlab chiqarishni taqiqlashni talab qildi
Alisher Usmonov o'z samolyotini O'zbekiston prezidentiga ijaraga bergan
Mirziyoyev elektr energiyasi va tabiiy gaz bo'yicha yig'ilish o'tkazdi
BMT: dunyoda 815 mln odam och qolmoqda
Shakardan voz kechishning 3 usuli
Jahon chempionati uchrashuvini ilk marta ayol hakam boshqaradi
Neymar eng yaxshi futbolchi sifatida Messini ortda qoldirdi
Telegram’ning rus tilidagi yangi versiyasi ishga tushdi
Sirdaryoda 2 nafar fuqaroning noqonuniy baliq ovlashi salkam 25 mln so‘mga tushdi
Dubay aeroportida yuzni aniqlovchi virtual tunnel-akvarium paydo bo‘ladi
Telefon suvga tushsa nima qilish kerak?
Hindistonda oq yo'lbarschalar park xodimini g'ajib tashladi
O'zbekiston​ 2020 yilgi MDH raisligiga da`vo qilmoqda
Las-vegaslik merganning miyasi o'rganildi
Messi tarixga kirdi
Miyani chiniqtiruvchi 5 ta jismoniy mashq
Bo‘ysunmaydigan sochlarni qanday uddalash mumkin?
Shavkat Mirziyoyev Sochiga jo‘nab ketdi
Turkmanistonda gaz, elektr va suvdan bepul foydalanish bekor qilinadi
FIFA prezidenti Infantino Maradona va Messini taqqoslab ko'rdi
Putin bir-biriga juda o‘xshash bo‘lgan gubernatorlarni tayinlashda davom etmoqda
Milliy xavfsizlik xizmati bir necha yirik valyutafurushlarni qo'lga oldi
Uyi yoki mashinasini dollarda sotganlarga qanday jazo bor?