loading...

 

Ишлатиб бўлинган симобли лампаларни қайта топширганларга мукофот эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 сентябрда «Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ ўтган даврда ишлатиб бўлинган симобли лампаларни тўплаш ва уларни утилизация қилиш бўйича тизимнинг яратилиши таъминланди. Жорий йилнинг 28 июнида мазкур қарорга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши ишлатиб бўлинган ёки фойдаланиш учун яроқсиз симобли лампаларни тўплаш, утилизация қилишни ташкил этиш, шунингдек, атроф-муҳитни симоб билан ифлосланишдан муҳофаза қилиш ишларини такомиллаштириш имконини яратди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда. 

Янги тартибга мувофиқ, люминесцент лампаларни қайта ишлашга топширган аҳоли учун чегирма миқдори 5 фоиздан 10 фоизга қадар оширилди. Яъни, ишлатиб бўлинган симобли лампаларни (ишлаб чиқарувчи корхонадан қатъи назар) қайтарган одам мамлакатимизда ишлаб чиқарилган энергияни тежайдиган янги лампани 10 фоиз пастроқ нархда харид қилиш имкониятига эга бўлади.

Шу пайтга қадар бу турдаги чиқиндиларни тўплашда махсус идишлардан фойдаланилган бўлса, эндиликда бу жараёнда лампаларни шикастламайдиган ва улардаги симобли моддаларнинг ҳавога чиқиши, сув манбалари, тупроқ ва озиқ-овқат маҳсулотларига тушишининг олдини олувчи махсус ўрнатилган контейнерлардан фойдаланиш тартиби жорий қилинди.

Симобли лампаларни аҳолига савдо шохобчалари, шунингдек, фирма дўконлари, ишлаб чиқарувчи ҳамда импорт қилувчи корхоналарнинг ваколатхоналарида сотадиган тадбиркорлик субъектлари симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини қабул қилиб олишга мажбур.


Комментарии (0) | Добавить: 15.07.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
Загрузка...