У нас есть только
оригинальные песни

Islom Karimov haqida to'liq ma'lumot beruvchi sayt ishga tushirildi

calendar 27.10.2017
2690

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг расмий сайти – “islamkarimov.uz” ва “islomkarimov.uz” иш бошлади.
 
Ушбу сайтдаги материаллар ўзбек, инглиз ва рус тилларида тақдим этилади.
 
Сайт “UZINFOCOM” компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий қилиш маркази мутахассислари кўмагида ишлаб чиқилган.
 
Сайт интернет фойдаланувчиларига Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти билан батафсил танишиш учун қулай имконият тақдим этган.
 
Манбада Ислом Каримовнинг таржимаи ҳоли, давлат мукофотлари, асарлари, Ватанимиз мустақиллиги солномаси, жамият ва давлат ҳаётининг турли жабҳаларидаги ўзгаришлар ва ислоҳотлар билан танишиш мумкин.
 
“Хотиралар” бўлими Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевнинг сўзлари билан бошланган бўлиб, унда Ислом Каримов кучли ва ёрқин шахс сифатида хотираларда муҳрланиб қолиши ҳақида айтилган.
 
Сайтда медиатека мавжуд бўлиб, у орқали фото ва видеогалерея материаллари билан танишиш мумкин.
 
Виртуал саёҳат Тошкентдаги Ислом Каримов ҳайкали ва унинг атрофидаги ҳудудлар билан танишиш имконини беради.
 
Сайт фойдаланувчилари мустақил Ўзбекистон тарихи ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ўз фаолиятини Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди билан яқин ҳамкорликда амалга оширмоқда. Бу ҳақидаги маълумотни ҳам мазкур сайтдан топиш мумкинлиги айтиб ўтилган.

Яндекс.Метрика