У нас есть только
оригинальные песни

Islom Karimov haykalini yaratish bo'yicha ijodiy tanlov shartlari ma'lum qilindi

calendar 25.01.2017
1903

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2016 йилнинг 2 декабрь куни “Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича халқаро ижодий танловни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.
 
Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тасвирланган ҳайкални яратиш бўйича Халқаро ижодий танлов низомини эълон қилди.
 
Унга кўра, Ўзбекистон Бадиий академияси, Бадиий кўргазмалар дирекцияси, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон миллий телерадикомпанияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилади.
 
Маълум қилинишича, Халқаро ижодий танлов бир босқичда ўтказилиб, унда мутахассис ҳайкалтарошлар, архитекторлар иштирок этишлари мумкин.
 
Ҳакамлар ҳайъатини тузган шахслар, ҳайъат аъзолари, уларнинг қариндошлари, ҳамкорлари, ёрдамчилари ва ходимлари, ҳайъат аъзоси вазифасига доир фаолиятнинг бирор босқичида иштирок этувчи шахслар, ташкилий қўмита аъзолари, шунингдек, танловга тайёрланиш, ўтказиш, натижаларни қабул қилиш ва тасдиқлаш босқичларининг бирортасида иштирок этувчи шахслар танловда иштирок этиши ман этилган.
 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов сиймоси тавсирланган ҳайкал ўзи туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрининг маркази (суратда кўрсатилган манзил)га ўрнатилади.

Танловда иштирок этмоқчи бўлганлар ўз ижодий ишларини ҳакамлар ҳайъатига танишиш учун 2017 йил 31 мартгача қуйидаги Тошкент шаҳри, 100029, Ш.Рашидов кўчаси, 40-уй. Ўзбекистон Бадиий академиясининг Бадиий кўргазмалар дирекциясига юборишлари керак.  

Яндекс.Метрика