У нас есть только
оригинальные песни

Islom Karimov ishlagan xonani bevosita ko'rish imkoni bo'ladi

calendar 13.01.2018
2341

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигига катта тайёргарлик кўрилмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 25 январь куни “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Унга кўра Ислом Каримов фаолият юритган Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди.
 
2017 йил давомида бино ва унинг ташқарисида бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Бино қаршисига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов сиймоси акс этган ҳайкал ўрнатилди. 2017 йилнинг 31 август куни ушбу ҳайкалнинг очилиш маросимибўлиб ўтган эди. Айни дамда ушбу мажмуа тошкентликлар ва вилоятлардан ташриф буюрувчилар, хорижлик меҳмонлар учун ажойиб зиёратгоҳга айланган.
 
Буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб, жорий йилнинг январь ойи охирида музей ўз эшикларини очиши кутилмоқда. Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мажмуа расмийлари берган маълумотларга кўра, ушбу музейни ташкил этишда уй-музей йўналишидан фойдаланилган бўлиб, Биринчи Президентнинг хонаси, иш столи, ундаги деталлар қандай бўлса, шундайлигича сақланиб қолинган. Ҳатто, бино ичидаги мебеллар, буюмлар, Ислом Каримов фаолият юритган даврга боғлиқ ҳеч нарса олиб чиқиб кетилмаган.
 
Музей учта залдан иборат бўлади: кичик зал, катта зал ва кўргазмалар зали.
 
Айни дамда бинода таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бинода Ислом Каримов фаолият юритган хонанинг қаршисидаги ходимлар хоналари бирлаштирилиб, кўргазмалар залига айлантирилмоқда.
 
Тез орада музей билан боғлиқ бошқа маълумотларни тақдим этамиз.  

Яндекс.Метрика