У нас есть только
оригинальные песни

Ислом Каримов Италия президентига ҳамдардлик билдирди

calendar 25.08.2016
1766

Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримов Италия республикаси президенти Сержо Маттареллега 2016 йилнинг 24 август куни мазкур мамлакатнинг марказий қисмида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронгарчиликларга сабаб бўлган кучли зилзила муносабати билан самимий ҳамдардлик изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида маълум қилинган.

Давлат раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга ҳамдардлик ва қайғудошлик сўзларини етказишни сўраган.

Охирги маълумотларга кўра, ушбу табиий офат қурбонлари сони 241 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 265 киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Яндекс.Метрика