У нас есть только
оригинальные песни

Ислом Каримов: Кейинги 5 йил ичида интернет нашрлар миқдори 2 баробар кўпайди

calendar 28.06.2015
1351

Ўзбекистондаги интернет сайтлар сони кейинги 5 йил ичида икки баробар ўсишга эришган ва айни вақтда уларнинг сони 300дан ортиқни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 27 июнь куни ОАВ ходимларига Журналистлар куни байрами муносабати билан йўллаган табригида қайд этиб ўтган."Мамлакатимизда анъанавий ахборот воситалари билан бир қаторда, интернет журналистикаси ҳам жадал ривожланмоқда. Кейинги 5 йилнинг ўзида веб-сайтларнинг сони 2 баробар ортиб, 300 дан ошиб кетгани мамлакатимиз миллий ахборот маконининг мазмуни ва манзарасини тубдан ўзгартиришга хизмат қилмоқда", дейди Ислом Каримов. Президентнинг қўшимча қилишича, нашрларининг 95 фоизи мустақил ОАВ ҳисобланади.
Яндекс.Метрика