Ислом Каримов: Учинчи жаҳон уруши рўй берса, бу инсоният учун охиргиси бўлади


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Тошкентда 25 октябрда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Япония бизнес-анжумани давомида БМТни ислоҳ қилиш зарурати масаласини кўтарди, деб хабар бермоқда Sputnik нашри. Ислом Каримовнинг фикрича, вазият ҳар куни мураккаблашиб, катта давлатлар ўртасида сиёсий қарама-қаршилик кескинлашиб бораётган замонавий дунёда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши аъзолари ўртасида халқаро ташкилотни ислоҳ қилиш масаласи кўтарилмоқда. Ислом Каримов БМТ ташкил этилгандан бери 70 йил ўтганига қарамасдан, халқаро ташкилотнинг тамойил ва ёндашувлари ўша-ўшалигича қолганига эътибор қаратди.

 "Бир нарсани аниқ айтиш керак, вақт анча олдинлаб кетди, хавфсизлик кенгаши ва умуман БМТ структураси ўз жойида қотиб қолди. Бир савол туғилади, бу қандай бўлиши мумкин, ҳаёт олдинга кетмоқда, бошқарилиши мураккаб бўлган муаммолар вужудга келмоқда, бироқ бугун бу воситалар билан дунёни бошқариб бўлмайди”, деб айтади Ислом Каримов. Ўзбекистон Президенти бугун кўпчилик Учинчи жаҳон уруши ҳақида бамайлихотир гапира бошлаётганидан ҳайратланиб гапирди. 

"Биз унутиб қўйдикми ёки бошқа дунёда яшаяпмизми? Иккинчи жаҳон урушининг 70 йиллигини нишонламоқдамиз. Бироқ бир вақтнинг ўзида катта давлатлар ўртасидаги ихтилоф Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкинми, дея бемалол гапирмоқдамиз. Мен бу борадаги фикримни кўплаб йиғилишларда, анжуманларда айтганман, агар сиз Учинчи жаҳон уруши ҳақида бемалол гапираётган бўлсангиз, унда Учинчи жаҳон уруши инсоният учун охиргиси бўлишини назарда тутинг”, деб куюнчаклик билан таъкидлаб ўтди Ислом Каримов. 

Ислом Каримов биз ҳақиқатда шундай дунёда яшаётганимиздан афсусланиб гапирди. Ўзбекистон Президентининг фикрича, Учинчи жаҳон уруши ҳақида бемалол гапиришга ҳеч ким маънавий ҳуқуқга эга эмаслигини англаш керак. Ислом Каримов ўз нутқи сўнгида Япония бош вазири Шиндзо Абэга Ўзбекистонга катта жамоа билан ташриф буюргани учун миннатдорчилик бидирди ва Япония Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорларидан бири эканини яна бир бор таъкидлаб ўтди. Тошкентда ўтган Ўзбекистон-Япония бизнес-анжуманида томонлар япон компанияларининг Ўзбекистонда синтетик ёнилғи заводи қурилишидаги, мамлакатнинг истиқболли ҳудудларида нефть ва газ қидириш лойиҳаларида, кимё ва электротехника тармоқлари, автомобилсозлик, телекоммуникация соҳаларидаги иштироки вариантларини кўриб чиқишди.

Комментарии (10) | Добавить: 26.10.2015
10. prinse_king (30.10.2015 03:25)
nutqga gap yo
9. botir9090 (28.10.2015 22:35)
Prezidentimiz ko'p yashasin ilohim.
8. Marel_RaP (28.10.2015 12:29)
Uchinchi jahon urushi! Bu hecham aqlga kelmaydigan ish. Bizning yurtimiz yer planetasidagi eng tinch Respublikadir. Bizning yurtda urush bo'lmaydi, chunki biz prizedentimizga ishonamiz.
7. Sherzod6476 (28.10.2015 09:30)
Аваломбор худонг узи асрасин. Юртимиз тинч болсин осмонимиз мусофо болсин. Приздентимиз Ислом Абдиганивич Каримов Хамиша сог соломот Куч кудрат берсин. Бизнг приздентимиз якаю танхо ундай приздентимиз йук болишиям мумкин мас. Илойим юртимиз тинч болсин...!?
6. Ерланду (27.10.2015 10:06)
Аввало юртимиз тинч бусин.Юртбошимиз омон бусин.Шу хаммасига айбдор Обама б.н Путин шу икки "ГИГАНТ"лар ярашишганида дунё тинчиди.
5. _Yagona_ (27.10.2015 08:39)
Bunday fojeadan xudo saqlasin!
4. 9994 (27.10.2015 01:58)
Хамани худони узи асрасин хамма сог саломат булиб йурсин
3. Uzbhdru (26.10.2015 20:51)
Yurtimiz tinch osmonimiz musofo bulsin
2. xumoraxon91 (26.10.2015 20:08)
yurtimiz tinch bosin. Olloh asrasin xammamizni!
1. BUNYOD94 (26.10.2015 12:30)
olohdi ozi asrasin godaklarchi ayolar xudo xamaga insop bersin pirzidintimizga kuch va qudrat bersin
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Muhammad payg‘ambar (s.a.v.) sevgan 10 ta oziq-ovqat
Shohruhxon va Asal Shodiyevadan yangi fotosessiya
Apple’ning yangi egiluvchan smartfoni haqida batafsil ma’lumotlar paydo bo‘ldi
Moskva sudi Telegram’ni FXX talabini bajarmagani uchun 14 ming dollar jarimaga tortdi
Ramzan Qodirov shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlari​ning qabrini ziyorat qildi
Qirg'izistonning yangi prezidenti Sooronboy Jeenbekov, uning oilasi va qarindoshlari haqida nimalar ma`lum?
Qanday qilib uyqudan yaxshi kayfiyat bilan uyg‘onish mumkin?
Qualcomm Xitoyda iPhone ishlab chiqarishni taqiqlashni talab qildi
Alisher Usmonov o'z samolyotini O'zbekiston prezidentiga ijaraga bergan
Mirziyoyev elektr energiyasi va tabiiy gaz bo'yicha yig'ilish o'tkazdi
BMT: dunyoda 815 mln odam och qolmoqda
Shakardan voz kechishning 3 usuli
Jahon chempionati uchrashuvini ilk marta ayol hakam boshqaradi
Neymar eng yaxshi futbolchi sifatida Messini ortda qoldirdi
Telegram’ning rus tilidagi yangi versiyasi ishga tushdi
Sirdaryoda 2 nafar fuqaroning noqonuniy baliq ovlashi salkam 25 mln so‘mga tushdi
Dubay aeroportida yuzni aniqlovchi virtual tunnel-akvarium paydo bo‘ladi
Telefon suvga tushsa nima qilish kerak?
Hindistonda oq yo'lbarschalar park xodimini g'ajib tashladi
O'zbekiston​ 2020 yilgi MDH raisligiga da`vo qilmoqda
Las-vegaslik merganning miyasi o'rganildi
Messi tarixga kirdi
Miyani chiniqtiruvchi 5 ta jismoniy mashq
Bo‘ysunmaydigan sochlarni qanday uddalash mumkin?
Shavkat Mirziyoyev Sochiga jo‘nab ketdi
Turkmanistonda gaz, elektr va suvdan bepul foydalanish bekor qilinadi
FIFA prezidenti Infantino Maradona va Messini taqqoslab ko'rdi
Putin bir-biriga juda o‘xshash bo‘lgan gubernatorlarni tayinlashda davom etmoqda
Milliy xavfsizlik xizmati bir necha yirik valyutafurushlarni qo'lga oldi
Uyi yoki mashinasini dollarda sotganlarga qanday jazo bor?